Emma Watson
Эмма Чарлотте Дуэрре Wацон (талаффузи: Эмма Шарлотта Дюэрр Уоцон; 1990-йил 15-апрелда туғилган) инглиз актрисаси ва фаолидир. У кўплаб блоcкбустерлар ва мустақил филмларда жонлантирган роллари, шунингдек, аёллар ҳуқуқлари бўйича амалга оширган ишлари билан шуҳрат қозонган. 2015-йилда Тиме журнали Wацонни дунёнинг энг нуфузли 100 кишисидан бири дея эълон қилди. Форбес ва Ванитй Фаир нашрлари эса уни дунёдаги энг юқори маош оладиган актрисалар қаторига жойлаштирди[1][2][3].
| Эмма Wацон | |
|---|---|
|
Wацон 2017-йилда | |
| Таваллуди |
Эмма Чарлотте Дуэрре Wацон 1990-йил 15-апрел Париж, Франсия |
| Фуқаролиги |
|
| Касби |
|
| Фаолият йиллари | 1999—ҳозиргача |
| Мукофотлари | Тўлиқ рўйхат |
Парижда туғилган ва Охфордширеда ўсган Wацон дастлаб Драгон Счоолда, кейин эса Стагеcоач Тҳеатре Арцнинг Охфорддаги филиалида актёрлик бўйича таҳсил олган. Болалигида у Ҳаррй Поттер филмларида Ҳермионе Грангер сифатида илк профессионал ролини жонлантирганидан сўнг юлдузлик даражасига кўтарилган бўлиб, илгари фақат мактабда песаларида роллар ўйнаган. Wацон 2007-йилда Баллет Шоэс романи асосида суратга олинган телефилмида ҳам рол ўйнайди ҳамда Десперонинг саргузаштлари (2008) мултфилмидаги малика Пеа персонажига овоз беради. Ҳаррй Поттер филм қисмларининг финал қисмидаги ролидан сўнг, у Мй Wеэк wитҳ Марилйн (2011) филмида иккинчи даражали ролни, Тҳе Перкс оф Беинг а Wаллфлоwер (2012) филмида эса хушчақчақ талаба ролини ўйнади. Кейинчалик у Софиа Cоппола томонидан суратга олинган Тҳе Блинг Ринг (2013) филмида Алехис Неиэрс ролини ҳамда эпик жанрида суратга олинган Ноаҳ (2014) филмида титулар қаҳрамоннинг асраб олинган қизи ролини жонлантирганидан кейин янада шуҳрат қозонди. Ўша йили Wацон БАФТАнинг Йилнинг энг яхши артисти номинациясига лойиқ топилди. У, шунингдек, умумжаҳон бўйича энг кассабоп филмлардан бири бўлмиш Соҳибжамол ва махлуқ (2017) номли мусиқий ва романтик жанридаги филмда Белле ролини ҳамда Литтле Wомен (2019) номли драма жанридаги филмда Мег Марч ролини гавдалантирган.
2011-йилдан 2014-йилгача Wацон ўз вақтини филмлар устида ишлаш ҳамда таълим олишни давом эттиришга сарфлади, жумладан 2014-йил май ойида Броwн университетининг инглиз тили адабиёти факултенини тамомлади. Шу йили у БМТ-аёллар Яхши ният элчиси деб тайинланди ва гендер тенгликни ҳимоя қилувчи БМТ-аёллар кампанияси бўлмиш ҲеФорШени бошлашга кўмаклашди. 2018-йилда у таъсисчи ўлароқ Тиме'с Уп УК ташкилотини очишга кўмаклашди. Wацон 2019-йилда Катта еттиликнинг аёллар ҳуқуқлари бўйича маслаҳат органига тайинланган, ташқи сиёсат масалалари бўйича лидерлар билан маслаҳатлашган. Унинг моделлаштириш ишлари Бурберрй ва Ланcôме учун кампанияларни ўз ичига олган. У, шунингдек, ўз номини Пеопле Треэ барқарор брендининг кийик-кечак тармоғига берди. 2020-йилда у барқарор мода ҳимоячаси ўлароқ ҳашаматли брендлар гуруҳи бўлмиш Керинг директорлар кенгашига қўшилди.

Ҳаёти
Эмма Чарлотте Дуэрре Wацон[4] 1990-йил 15-апрелда Парижда инглиз ҳуқуқшунослар — Чрис Wацон ва Жаcқуэлине Луэсбй оиласида туғилган[5][6][7][8]. Wацон беш ёшига қадар Париж яқинидаги Маисонс-Лаффитте коммунасида истиқомат қилади. Ота-онаси у ёшлигида ажрашишади ҳамда Wацон онаси билан Англиядан Охфордширега кўчиб ўтади, дам олиш кунларида эса вақтини отасининг Лондондаги уйида ўтказади[6][9]. Wацон айтишича, у франсузчада бироз сўзлаша олади, лекин аввалгидек „унчалик яхши эмас“[10]. Онаси ва акаси билан Охфордга кўчиб келганидан сўнг, у Драгон Счоолда таҳсил олди, у ерда 2003-йилга қадар қолди[6] Олти ёшидан у актриса бўлишни истайди[11]. ҳамда сиртқи театр мактаби ҳисобланган Стагеcоач Тҳеатре Арцнинг Охфорддаги филиалида қўшиқчилик, рақс ва актёрлик бўйича таҳсил олади[12].
Филмографияси
| Йил | Номи | Рол | Изоҳ |
|---|---|---|---|
| 2001 | Ҳаррй Поттер ва ҳикматлар тоши | Ҳермионе Грангер | |
| 2002 | Ҳаррй Поттер ва махфий ҳужра | ||
| 2004 | Ҳаррй Поттер ва Азкабан маҳбуси | ||
| 2005 | Ҳаррй Поттер ва Аланга кубоги | ||
| 2007 | Ҳаррй Поттер ва Феникс Жамияти | ||
| 2008 | Десперонинг саргузаштлари | Малика Пеа | Овоз берган |
| 2009 | Ҳаррй Поттер ва Тилсим шаҳзодаси | Ҳермионе Грангер | |
| 2010 | Ҳаррй Поттер ва Ажал туҳфаси- 1қисм | ||
| 2011 | Ҳаррй Поттер ва ажал туҳфаси: 2-қисм | ||
| Мй Wеэк wитҳ Марилйн | Луcй | ||
| 2012 | Тҳе Перкс оф Беинг а Wаллфлоwер | Сам | |
| 2013 | Тҳе Блинг Ринг | Ниcки Мооре | |
| Тҳис Ис тҳе Энд | Ўзи | ||
| 2014 | Ноаҳ | Ила | |
| 2015 | Cолониа | Лена | |
| Регрессион | Ангела Грай | ||
| 2017 | Соҳибжамол ва махлуқ | Белле | |
| Тҳе Cирcле | Маэ Ҳолланд | ||
| 2019 | Литтле Wомен | Маргарет „Мег“ Марч |
Телевидение
| Йил | Номи | Рол | Изоҳ |
|---|---|---|---|
| 2007 | Баллет Шоэс | Паулине Фоссил | Телевизион филм |
| 2015 | Тҳе Виcар оф Диблей | Реверенд Ирис | Қисм: „Тҳе Бишоп оф Диблей“ |
Мусиқий клиплар
| Йил | Ном | Рол | Артист |
|---|---|---|---|
| 2010 | „Сай Ёу Дон'т Wант Ит“ | Ладй | Оне Нигҳт Онлй |
Муаллифлик мақолалари
- Эмма Wацон, Пҳумзиле Мламбо-Нгcука, Катжа Иверсен ва Мичаэл Кауфман „Эверй Г7 cоунтрй шоулд ҳаве а феминист фореигн полиcй (таржимаси Ҳар бир Катта еттилик (Г7) мамлакатларида феминист ташқи сиёсат бўлиши лозим)“. Тҳе Гуардиан (22-август 2019).
Мукофотлари
Манбалар
- ↑ „Эмма Wацон“. ТИМЕ. 2020-йил 27-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-август.
- ↑ „Эмма Wацон ис намед Ҳоллйwоод'с ҳигҳест паид фемале аcтор“. Тҳе Гуардиан (10-феврал 2010). Қаралди: 28-декабр 2020.
- ↑ „Эмма Wацон: $14 миллион“. CБС Неwс. Қаралди: 28-декабр 2020.
- ↑ „Эмма Wацон“. Лате Шоw wитҳ Давид Леттерман. Эписоде 3145. 8-июл 2009. CБС.
{{cите эписоде}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ Wалкер, Тим. „Эмма Wацон: Ис тҳере Лифе Афтер Ҳермионе?“. Тҳе Индепендент (29-сентабр 2012). 30-сентабр 2012да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-январ 2008.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 „Лифе & Эмма“. Эмма Wацон оффиcиал wебсите. 21-апрел 2010да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-апрел 2010.(Wайбаcк Мачине сайтида 2012-04-02 санасида архивланган)
- ↑ „Wарнер Брос. Оффиcиал сите“. Адобе Флаш. ҳаррйпоттер.wарнерброс.cо.ук. 10-апрел 2006да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-март 2006.
- ↑ Барлоw, Ҳелен. „А лифе афтер Ҳаррй Поттер“. Тҳе Сйдней Морнинг Ҳералд. 3-июл 2007да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-март 2006.
- ↑ Селф, Wилл. „Эмма Wацон, Тҳе Градуате“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (17-август 2012). 26-январ 2017да асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Қ&А wитҳ Эмма Wацон – Тҳе Ҳоур Публишинг Cомпанй: Энтертаинмент Неwс“. Тҳеҳоур.cом (18-декабр 2008). 3-сентабр 2014да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-феврал 2014.
- ↑ Wацон, Эмма „Эмма“. Эмма Wацон'с Оффиcиал Wебсите. 2-август 2007да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-август 2007.(Wайбаcк Мачине сайтида 2007-08-02 санасида архивланган)
- ↑ Реэcе, Дамиан. „Ҳаррй Поттер драма счоол то флоат“. Тҳе Даилй Телеграпҳ (4-ноябр 2001). 16-октабр 2010да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-март 2010.
Адабиётлар
- Бласберг, Дерек. „Cовер Сторй: Эмма Wацон, Ребел Белле“. Ванитй Фаир (28-феврал 2017).
- Леэс, Парис (15-апрел 2020). "Фром Тҳе Арчиве: Эмма Wацон Он Беинг Ҳаппилй "Селф-Партнеред" Ат 30". Бритиш Вогуэ.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Эмма Wацон“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Эмма Wацон ҲеФорШе кампаниясида (2014) — Расмий БМТ видеоси
- Эмма Wацон ИМДбда
- Эмма Wацон Инстаграм саҳифаси
- Гуидес: Ҳаррй Поттер актёрлари ББC сайтида
- Эмма Wацон АллМовиэда