Эмотивизм (инглизча — ҳиссиёт туғдирувчи) — мантиқий позитивизмнинг ахлоқ назарияси; ахлоқ ҳақидаги мулоҳаза ва тушунчаларни чин ҳам, ёлғон ҳам деб бўлмайди, уларда маърифий мазмун йўқ, улар маънавий ҳиссиётларни ифода этиш ва бундай ҳиссиётлар туғдириш учун хизмат қилади, деб уқтиради. Ахлоқ тушунчаларининг обектив аҳамиятини инкор этади. Бу назария ХХ асрнинг 20—30-йилларида пайдо бўлган. Асосий вакиллари — А.Аер (1910—89), Р.Карнап (18911970) ва бошқалар.