Empirizm
Эмпиризм (юнонча έμπειρία - "тажриба") билим фақат шахсий тажриба ортидан олиниши мумкинлигини уқтирувчи эпистемология йўналишидир. Рационализмдан фарқли ўлароқ кучли субективизмга суянади.
Эмпиризм (юнонча етрета — тажриба) — фалсафий оқим; ҳиссий тажрибани билишнинг бирдан-бир манбаи деб ҳисоблайди. Рационализмга қарама-қарши туради. Тажрибани, ҳиссий билишни мутлақлаштириш, рационал билиш (тушунчалар, назариялар) аҳамиятини пасайтириш эмпиризмга хос жиҳатлардир. Эмпиризм яхлит гносеологик консепсия сифатида ХВИИ—ХВИИИ асрларда шаклланди (Ф.Бекон, Т.Гоббс, Ж.Локк, Ж.Беркли, Д.Юм); Эмпиризмнинг айрим белгиларини позитивизм, неопозитивизм (мантиқий Эмпиризм)да кўриш мумкин. ХИХ асрда эмпиризмнинг асосий вакили сифатида инглиз файдасуфи Э.С.Миллтанилди. Ҳозирги замон физикаси эмпиризмнинг мантиқий йўналишига таянади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Фалсафага оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |