Emu
Эму, эмулар – югурувчи қушлар туркумига мансуб оила. Ҳозиргача сақланиб қолган бир тури – эму Австралиянинг чўл ва даштларидаги бутазорларда яшайди. Тасмания оролида ўтган асрда қирилиб кетган. Бўйи 170 см гача, оғирлиги 55 кг гача. Қўнғир-кулранг тусда. Уясини нари барг, ўт, шох-шаббалардан ясайди. 8—10 та тухум қўяди. Тухумининг катталиги 13х9 см. Нари 8 ҳафтага яқин тухум босади. 2 йилда вояга етади. Мева, уруғ ва майда ҳайвонлар билан озиқланади. Сони камайиб бормоқда. Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил китобига киритилган.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |