Endoskopiya

Эндоскопия (эндо... ва скопия — кўриш) — ковак, ичи бўш аъзолар (меъда, тўғри ичак, қовуқ, бронхлар ва бошқалар)ни оптик асбоб (эндоскоп) ёрдамида кўриб, текшириш усули. Бронхоскопия (бронхларни), гастроскопия (меъдани), систоскопия (қовуқни), колоноскопия (йўғон ичакни) ва бошқалар аъзоларни текшириш хиллари бор. Эндоскопия касалликни аниқлаш (меъда-ичак яраси, ўсмалари, систит, колит, бронхит, ўсмалардан гистологик текширишга биопсия — тўқима бўлагини олиш) ва даволаш (ёт жисмларни олиб ташлаш, полип, қонаётган яраларни куйдириш) мақсадида қўлланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |