Endosperm

Эндосперм (эндо... ва сперма) - ўсимлик уруғида ҳосил бўладиган озиқ тўқима. Очиқ уруғлиларда Эндосперм. уруғланишдан олдин муртак халтасидан пайдо бўлиб, жинсий гаметофитга мос келади. Эндосперм ҳужайралари дастлаб гаплоид, ядролари қўшилгандан сўнг диплоид бўлиб қолади. Гулли ўсимликлар Эндосперми қўш уруғланиш натижасида муртак халтаси диплоид марказий ҳужайрасидан ҳосил бўлади; триплоид ҳужайраси чангчи ва уруғчи геномига эга.
Эндосперм ўсаётган муртакни озиқ моддалар билан таъминлайди; таркибида крахмал, ёғ ёки бошқа моддалар кўп. Эндосперм кўпчилик гулли ўсимликларнинг етилган уруғида, хусусан, барча бир паллалилар (сув ва ботқоқлик ўсимликлардан ташқари), кўпчилик икки паллалиларда бўлади. Бироқбир қанча икки паллалилар (дуккаклилар, қовоқдошлар, қоқидошлар, карамдошлар, эман, қайин ва бошқалар)да Эндосперм бўлмайди, чунки уруғ шаклланишининг дастлабки даврларида Эндосперм ўсаётган муртакка сўрилиб кетади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |