Эндотелин тананинг бир қанча қисмида жойлашган рецепторларга таъсир кўрсатувчи пептид табиатли актив модда[1][2][3]. Эндотелин қон томирларини торайтиради ва қон босимини оширади.  Эндотелинлар одатда бир қанча механизмлар ёрдамида мувозанатда сақланади, аммо ҳаддан ташқари кўпайиб кетадиган бўлса, юқори қон босими (гипертензия), юрак касалликлари ва бошқа касалликларга сабабчи бўлади[1][4]. Эндотелинлар 21 аминокислотадан иборат вазоконстриктор пептидлари бўлиб, асосан эндотелий ҳужайраларида ҳосил бўлади ва қон томир гомеостазида муҳим модда ҳисобланади. Эндотелинлар юрак, ўпка, буйраклар ва мияни қон билан таъминловчи қон томирлар касалликларига сабабчи бўлиши мумкин[5][6]. 2018-йилдан бошлаб, эндотелинларнинг бир нечта органлар тизимидаги вазифаларини аниқлаш учун кенг қамровли илмий ва клиник тадқиқотлар олиб борилмоқда[1][7][8][9].

Этимология

Эндотелинлар номи олишига сабаб: уларнинг қон томирлардаги эндотелиал ҳужайралардан синтезлангани ҳисобланади[1][10].

Изоформалари

Пептиднинг учта изоформаси мавжуд (ЭТ-1, -2, -3 сифатида аниқланади), уларнинг ҳар бири алоҳида ген томонидан кодланган, турли хил экспрессион қисмлари мавжуд ҳамда камида тўртта эндотелин рецепторлари - ЭТА, ЭТБ1, ЭТБ2 ва ЭТC билан боғланади[1][11]. Эндотелин-1 (ЭТ-1), эндотелин-2 (ЭТ-2) ва эндотелин-3 (ЭТ-3) учун инсон генлари мос равишда 6, 1 ва 20-хромосомаларда жойлашган[12].

Таъсир механизми ва функсияси

Эндотелин Г оқсили билан боғланган рецепторлар: эндотелинА ва эндотелинБ рецепторларини фаоллаштириш орқали ишлайди (мос равишда ЭТА ва ЭТБ)[2]. Эндотелин рецепторларининг бу икки кичик тури лабораторияда учта эндотелин пептидига сезувчанлик тартиби билан ажралиб туради: ЭТА рецепторлари ЭТ-1 учун селектив, ЭТБ рецепторлари эса барча учта ЭТ пептидлари учун бир хил сезувчанликка эга[2]. Икки турдаги ЭТ рецепторлари турли ҳужайралар ва органлар бўйлаб тақсимланади, лекин турли даражадаги фаолликка эга. Эндотелин-1 органлар тизимида қон томир тонусига та'сир қилувчи энг кучли эндоген кимёвий моддадир[2]. Қон томир эндотелиясидан эндотелин-1 нинг секрецияси вазоконстриксияга сабаб бўлади ва маҳаллий ҳужайра ўсиши ва яшашига таʻсир қилади[12].  ЭТ-1 атеросклероз ва гипертония каби бир қанча юрак-қон томир касалликларининг ривожланишида иштирок этади. Эндотелин, шунингдек, митогенез, ҳужайранинг омон қолиши, ангиогенез, суяк ўсиши, носицептор функсияси ва саратон пайдо бўлиш механизмларида рол ўйнайди. Клиник жиҳатдан ўпка артериал гипертензиясини даволаш учун анти-ЭТ препаратлари қўлланади[2][12].

Клиник аҳамияти

Эндотелин пептидлари ва рецепторларининг ҳамма жойда тарқалиши турли орган тизимлари орасида турли хил физиологик ва патологик жараёнларда иштирок этишини кўрсатади[1]. Эндотелин дисрегуляцияси натижасида юзага келиши мумкин бўлган кўплаб касалликлар орасида:

саратоннинг бир неча турлари[13]

субарахноидал геморрагиядан кейин мия вазоспазми[14]

артериал гипертензия, ўпка гипертензияси ва бошқа юрак-қон томир касалликлари[2]

огрриқ келиб чиқишида[15]

юрак гипертрофияси ва юрак етишмовчилиги[2]

геморрагик иситмаси

ИИ турдаги диабет

Гиршпрунг касаллиги

Дастлабки тадқиқотларда эндотелин-1 нинг латерал мия қоринчасига киритилиши миянинг глюкоза алмашинувини кучли рағбатлантириши ва эпилепсия каби шароитларда унинг турли нерв таъсирлари учун потенциалини кўрсатувчи конвулсияларни келтириб чиқариши кўрсатилган. Мия нейронларида эндотелин-1 рецепторлари мавжуд бўлиб, бу нерв функцияларида потенциал ролни кўрсатади.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Давенпорт АП, Ҳйндман КА, Дҳаун Н, Соутҳан C, Коҳан ДЕ, Поллоcк ЖС, эт ал. (Април 2016). "Эндотҳелин". Пҳармаcологиcал Ревиэwс. 68 (2): 357–418. дои:10.1124/пр.115.011833. ПМC 4815360. ПМИД 26956245.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 Каwанабе Й, Наули СМ (Жануарй 2011). "Эндотҳелин". Cеллулар анд Молеcулар Лифе Сcиэнcес. 68 (2): 195–203. дои:10.1007/с00018-010-0518-0. ПМC 3141212. ПМИД 20848158.
  3. ↑ Кедзиэрски РМ, Янагисаwа М (2001). "Эндотҳелин сйстем: тҳе доубле-эдгед сwорд ин ҳеалтҳ анд дисеасе". Аннуал Ревиэw оф Пҳармаcологй анд Тохиcологй. 41: 851–76. дои:10.1146/аннурев.пҳармтох.41.1.851. ПМИД 11264479.
  4. ↑ Магуире ЖЖ, Давенпорт АП (Деcембер 2014). "Эндотҳелин@25 - неw агонисц, антагонисц, инҳибиторс анд эмергинг ресеарч фронтиэрс: ИУПҲАР Ревиэw 12". Бритиш Жоурнал оф Пҳармаcологй. 171 (24): 5555–72. дои:10.1111/бпҳ.12874. ПМC 4290702. ПМИД 25131455.
  5. ↑ Агапитов АВ, Ҳайнес WГ (Марч 2002). "Роле оф эндотҳелин ин cардиовасcулар дисеасе". Жоурнал оф тҳе Ренин-Ангиотенсин-Алдостероне Сйстем. 3 (1): 1–15. дои:10.3317/жраас.2002.001. ПМИД 11984741. С2CИД 11382836.
  6. ↑ Счинелли С (2006). "Пҳармаcологй анд пҳйсиопатҳологй оф тҳе браин эндотҳелин сйстем: ан овервиэw". Cуррент Медиcинал Чемистрй. 13 (6): 627–38. дои:10.2174/092986706776055652. ПМИД 16529555.
  7. ↑ Куанг ҲЙ, Wу ЙҲ, Йи ҚЖ, Тиан Ж, Wу C, Шоу WН, Лу ТW (Марч 2018). "Тҳе эффиcиэнcй оф эндотҳелин реcептор антагонист босентан фор пулмонарй артериал ҳйпертенсион ассоcиатед wитҳ cонгенитал ҳеарт дисеасе: А сйстематиc ревиэw анд мета-аналйсис". Медиcине. 97 (10): э0075. дои:10.1097/МД.0000000000010075. ПМC 5882424. ПМИД 29517668.
  8. ↑ Илжази А, Аята C, Ашина М, Ҳоугаард А (Марч 2018). "Тҳе Роле оф Эндотҳелин ин тҳе Патҳопҳйсиологй оф Миграине-а Сйстематиc Ревиэw". Cуррент Паин анд Ҳеадаче Репорц. 22 (4): 27. дои:10.1007/с11916-018-0682-8. ПМИД 29557064. С2CИД 35440852.
  9. ↑ Лу ЙП, Ҳасан АА, Зенг С, Ҳочер Б (2017). "Пласма ЭТ-1 Cонcентратионс Аре Элеватед ин Прегнант Wомен wитҳ Ҳйпертенсион -Мета-Аналйсис оф Cлиниcал Студиэс". Кидней & Блоод Прессуре Ресеарч. 42 (4): 654–663. дои:10.1159/000482004. ПМИД 29212079.
  10. ↑ Тума РФ, Дурáн WН, Лей К (2008). Миcроcирcулатион (2нд эд.). Амстердам: Элсевиэр/Аcадемиc Пресс. пп. 305–307. ИСБН 978-0-12-374530-9.
  11. ↑ Борон WФ, Боулпаэп ЭЛ (2009). Медиcал пҳйсиологй а cеллулар анд молеcулар аппроач (2нд Интернатионал эд.). Пҳиладелпҳиа, ПА: Саундерс/Элсевиэр. п. 480. ИСБН 978-1-4377-2017-4.
  12. ↑ 12,0 12,1 12,2 Каwанабе Й, Наули СМ (Жануарй 2011). "Эндотҳелин". Cеллулар анд Молеcулар Лифе Сcиэнcес. 68 (2): 195–203. дои:10.1007/с00018-010-0518-0. ПМC 3141212. ПМИД 20848158.
  13. ↑ Багнато А, Росанò Л (2008). "Тҳе эндотҳелин ахис ин cанcер". Тҳе Интернатионал Жоурнал оф Биочемистрй & Cелл Биологй. 40 (8): 1443–51. дои:10.1016/ж.биоcел.2008.01.022. ПМИД 18325824.
  14. ↑ Багнато А, Росанò Л (2008). "Тҳе эндотҳелин ахис ин cанcер". Тҳе Интернатионал Жоурнал оф Биочемистрй & Cелл Биологй. 40 (8): 1443–51. дои:10.1016/ж.биоcел.2008.01.022. ПМИД 18325824.
  15. ↑ Ҳасуэ Ф, Куwаки Т, Кисануки ЙЙ, Янагисаwа М, Мория Ҳ, Фукуда Й, Шимояма М (2005). "Инcреасед сенситивитй то аcуте анд персистент паин ин неурон-спеcифиc эндотҳелин-1 кноcкоут миcе". Неуросcиэнcе. 130 (2): 349–58. дои:10.1016/ж.неуросcиэнcе.2004.09.036. ПМИД 15664691. С2CИД 23517779.