22-декабр – Энергетиклар куни

22-декабр – энг қисқа кун ва энг узун тун. Шу куни сайёрамизнинг бош энергетиги – қуёш бизга энг кам ёруғлик ва иссиқлик улашади.

Энергия истеъмоли энг кўп бўладиган бу кунда айрим МДҲ мамлакатларида энергетика соҳаси ходимлари касб байрамини нишонлайди. 22-декабр Украина, Беларус, Қирғизистон, Россия, шунингдек, Ўзбекистонда ҳам энергетиклар байрами, деб эълон қилинган. Албатта энергетиклар касб байрами атайин энг қисқа кун бўладиган санага мосланган эмас. Авваллари бу кун декабрнинг учинчи якшанбасига тўғри келар эди. Қозоғистонда ҳозир ҳам шундай. Бироқ 1980-йилда сана таъсис этилган қарорда байрам кунига белгиланган. Шу сабабли мазкур сана айнан 22-декабр сифатида белгиланган. Бунинг тарихи эса 1920-йилнинг декабрида ГЕОЛРО режаси қабул қилингани билан боғлиқдир.