Энг содда ҳайвонлар — ҳайвонлар кичик дунёси. Бир ҳужайрали эукариот ҳайвонлар. Кўпчилигининг ядроси битта, кўп ядроли турлари ҳам кўп. Ядросининг тузилиши эукариотларга ўхшаш: шакли ҳар хил.

Эволюцияси давомида айрим гуруҳларида хромосомалар тўплами ёки улар бир қисми сонининг кўп марта ортиши туфайли полигенлик келиб чиққан. Инфузориялар ва кўпчилик фораминифералар ядроси 2 хил (ядро дуализми): вегетатив (макронуклеус) ва генератив (микронуклеус) бўлмайди

Энг содда ҳайвонлар. систематикаси ва филогинияси кўп мунозараларга сабаб бўлган. Узоқ вақт улар битта типга киритилиб, 5 синф: саркодалилар, хивчинлилар, споралилар, инфузориялар, книдоспорияларга ажратиб келинган. Электрон микроскоп ва бошқалар тадқиқот усулларининг қўлланиши, Энг содда ҳайвонларҳ. ҳаёт сикли, биокимёвий ва физиологик хусусиятларини ўрганиш уларнинг битта умумий план асосида тузилмаганлиги ва турли гуруҳлари ўртасида катта фарқ бўлишини кўрсатди; улар учун умумий бўлган эукариотлик, бир ҳужайралилик, мик^ роскопик ўлчам энг содда тузилиш белгиси бўлолмаслиги аниқланди. Ҳозирги Энг содда ҳайвонлар ҳ.нинг бир неча систематикаси мавжуд. Кўпчилик олимлар уларни кичик дунё тарзида тан олишиб, 5,7 ёки 9 синфга ажратишади. Систематика бўйича Халқаро комитет Энг содда ҳайвонларни 7 тип: саркомастигофоралар, лабиринтулалар, апикомплекслар, микроспоридлар, ассетоспоралилар, микроспоридлар, инфузорияларга бўлишни таклиф этган (1980). Бу таснифни кўпчилик тан олган.

Энг содда ҳайвонларҳ. фаунаси кам ўрганилган; 40000 га, айрим маълумотларга кўра 70000 га яқин тури маълум. Деярли кўпчилиги микроскопик ўлчамда, морфологик ва физиологик жиҳатдан ҳар хил тузилган. Улар орасида энг содда тузилган саркодалиларнинг доимий озиқни тутиш ва ҳаракатланиш органоидлари бўлмайди; инфузориялар эса энг мураккаб тузилган.

Айрим паразит Энг содда ҳайвонларҳ.дан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон зараркунандаларига қарши курашда фойдаланиш мақсадида тадқиқот олиб борилмоқда. Уларнинг бир қанча турлари (амёбалар, инфузориялар ва бошқалар)дан ситологик, генетик, биофизик ва бошқалар тадқиқотларда кенг фойдаланилади. Энг содда ҳайвонларнинг тупроқ микрофлораси билан ўзаро мураккаб таъсири ўрганилмоқда; уларни нам тупроқда тупроқ унумдорлигини ошириши тўтрисида тахмин қилинади. Минерал скелетли денгиз Энг содда ҳайвонларҳ.и (радиоляриялар, фораминифералар) қазилма қолдиқлари чўкма жинсларни ҳосил қилишда ка^та аҳамиятга эга. Ҳозирги оҳактош конлари, асосан, фораминифералар чиғаноғидан иборат. Радиолярияларнинг минерал (қум) чиғаноқлари қолдиқларидан саноатда металларни силлиқлашда, жилвир қоғозлар тайёрлашда фойдаланилади. Энг содда ҳайвонларҳ. гўғрисидаги фан протозоология. яъни протистология дейилади.


Очил Мавлонов.