Энгин Акюрек (туркча: Энгин Акйüрек) — Турк актёри. У 1981-йилнинг, 12-октябрида Анқара шаҳрида туғилган. Энгин Акюрек ― Фатмагüлъüн Суçу Не? филмидаги Керим Илгаз, Кара Пара Аşк филмидаги Öмер Демир, Сефирин Кıзı филмидаги Санcар Эфеоғлу каби турли роллари билан танилган машҳур актёрдир. Энгин Акюрек ― актёрлик фаолиятини 2004 — йилда бошлаган ва Туркиянинг энг муваффақиятли ва энг катта маош оладиган актёрларидан бири ҳисобланади.ъ[1].

Энгин Акйüрек
Таваллуди 12-октабр 1981-йил
Туркия, Анқара
Фуқаролиги Turkiya bayrogʻi Туркия
Касби Актёр
Фаолият йиллари 2004- йилдан бошлаб — ҳозиргача

Энгин Акюрек — машҳур турк актёри, бир қатор нуфузли кино мукофотлар совриндори, "Грязниэ денги, лживая любов" телесериалидаги иштироки туфайли рус томошабинларига ҳам таниш актёрдир. Дунё бўйлаб миллионлаб мухлисларни ўзига жалб қила олган Энгин Акюрек бир неча маротаба Туркиянинг энг жозибали санъаткорларидан бири сифатида тан олинган[2].

Болалик йиллари

Энгин Акюрек ― 1981- йилда Анқарада туғилган. Кино актёрининг отаси давлат амалдори бўлиб ишлаган, онаси эса уй бекаси бўлиб, уйда фарзанд тарбияси билан шуғулланган, чунки Энгин оилада бир фарзанд эмас, унинг Эрен исмли укаси ҳам бор эди.

Мактаб ёшида бўлажак юлдуз доимий равишда севимли машғулотларини ўзгартириб турарди, Энгин нинг қизиқишлари жудаям кўп эди: спорт ва мусиқадан ижтимоий фаолиятгача. Энгин футбол билан ҳам шуғулланган, гитара ва пианино чалишни ўрганган, ҳуқуқшунос бўлишни орзу қилган. Кейинчалик Энгин Акюрек эътироф этганидек: ўша пайтда у ҳаёлига ҳам келтирмаган ягона нарса бу актёрлик карераси эди[3].

Ўрта мактабни юқори ўртача балл билан тамомлагандан сўнг, Энгин Анқара Давлат Университетига ўқишга киради ва у ерда, бир вақтнинг ўзида иккита факултетда — тарих ва тилшуносликда таҳсил олади. Аммо талабалик йилларида йигит драма студиясига боради ва ҳар хил спектаклларда рол ўйнашни бошлайди. Энгин Акюрек ― олий маълумотли бўлишни истамаган, лекин у доимо ўқиш унинг ақл-заковати ва билимига ижобий таъсир кўрсатишини доимо таъкидлаган[4].

Кўп ўтмай, университетни тугатгандан сўнг, йигит „Туркия юлдузлари“ машҳур истеъдодлар шоусида иштирок этишга қарор қилди ва унда Энгин „Актёрлик“ номинациясида ғолиб чиқади. Бундай муваффақият кино ижодкорларининг эътиборини ўзига қаратди. Ва Энгин Акюрек кўплаб телесериалда суратга тушиш таклифини олади.

Шахсий ҳаёти

Энгин Акюрек нинг ― барча танишлари актёрни ақлли шунингдек, жуда қизиқарли суҳбатдош сифатида билишади. Унинг ота-онаси актёрлик касбини танлаганини қўллаб-қувватлайди ва унинг филмларининг премераларида катта завқ билан қатнашишади. Машҳур Истанбулнинг сокин ҳудудида яшайди, танҳо ҳаёт кечиради ва шахсий масалаларни қамраб олмайди. Бундай хатти-ҳаракатлар кўплаб тахминлар ва миш-мишларнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Мухлисларнинг доимий муҳокамалари ва тахминларига кўра Энгин Акюрек ва Cансу Дере нинг ишқий муносабатлари ҳақидаги хабарлар Тwиттеръда энг кўп муҳокамага айланган мавзуларига киради. Бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам бундай муҳокамаларга катта эътибор қаратилди. Шу билан бирга, оммавий ахборот воситаларининг бир қисми, масалан, Ҳуррият газетаси мухбирлари бу мавзуга шубҳа билан қарашди. Уларнинг фикрига кўра, актёрлар ҳақиқий севги муносабатларидан кўра кўпроқ иш билан боғланган ва муносабатлар ҳақидаги миш-мишлар ижодкорлик ва эр-хотиннинг келажакдаги қўшма ролларига қизиқиш уйғотиш учун уларнинг агентлари томонидан қўзғатилган.

Матбуот вақти-вақти билан Энгин нинг ватандошлари билан ишқий муносабатлари ҳақида ёзади. Шундай қилиб, 2019 — йилда турк нашрлари Энгин Акюрек нинг Истанбуллик моделер Невбаҳар Доюран билан ишқий муносабатларини бошлагани ҳақида хабар тарқатади. Юлдузга яқин манбаларнинг таъкидлашича, масала тўйга яқинлашмоқда. Шу билан бирга, Тулин Язкан тўпламида ёш ҳамкасбига нисбатан ҳис-туйғулар пайдо бўлганлиги ҳақида миш-мишлар ҳам тарқалади[5].

Энгин номи остида Тwиттер ва Инстаграмъда мухлислар аккаунтлари, шунингдек, бутун дунёдан мухлислар томонидан турли платформаларда Энгинга бағишланган бир қанча саҳифалар юритилади. Бундан ташқари, унга мухлислар телекўрсатувлардан парчалар билан клиплар яратадилар. Албатта, мелодрама қаҳрамонининг Россияда ВКонтакте гуруҳидаги ишини кузатиб борадиган мухлислари бор.

Аммо ҳозир Акюрекнинг алоҳида платформада, ҳеч бўлмаганда Интернетнинг инглиз тилида сўзлашувчи сегментида расмий веб-сайти йўқ. Шу билан бирга, унинг ўзи ҳеч қандай ижтимоий тармоқда ўз фикрлари ва фотосуратларини баҳам кўрмайди ва постлардаги ёзувлар одатда рассомнинг иши билан боғлиқ.

Қизиқарли фактлар

  • 2015-йилда ёрқин турк актёри (Интернатионал Эммй Аwардс — „Энг яхши актёр“) номинациясида Халқаро Эмми мукофоти номзодига айланган. У бундай эътиборга сазовор бўлган биринчи Туркия фуқароси бўлди.
  • Энгин ўзини ёзувчи сифатида ҳам синаб кўрди ва дастлаб ўзининг қисқа ҳикояларини бир нечта нашрларда ўқувчиларга нашр қилди. 2018-йилда эса Акйüрек асарларни бирлаштириб „Жимжитлик“ китобига киритди.
  • Истеъдодли инсоннинг — инсоний фазилатлари: Туркиянинг жануби-ғарбий қисмида кучли зилзила содир бўлганида, Энгин Акюрек — ўз ватандошларига бепул ёрдам бериб, қўллаб-қувватлаш фондига жуда катта миқдордаги пулларни ўтказиб берди.
  • 2020 — йилнинг ёзида Энгин Акйüрек „Аксам“ газетасидаги янгиликка кўра, хориждаги энг машҳур турк актёрлари рўйхатига киритилди.

Манбалар

  1. ↑ „Энгин Акюрек Личная жизнь“. Вокруг.Тв. Қаралди: 11-июн 2022-йил.
  2. ↑ „Энгин Акюрек Фильмы“. КиноПоиск. Қаралди: 11-июн 2022-йил.
  3. ↑ „Энгин Акйüрек“. ИМДб. Қаралди: 11-июн 2022-йил.
  4. ↑ „Энгин Акюрек влюбился в свою партнершу?“. Теаммй. 2021-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-июн 2022-йил.
  5. ↑ „Энгин Акюрек Биография“. ТуркиаПро. 2022-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-июн 2022-йил.

Ҳаволалар