Энгин Ҳепилери (1978-йил 3-мартда туғилган)[2] турк актёри ва театр режиссори. Машҳур Эмрет Комутаним ҳарбий комедияси, Кампüсистан ёшлар сериали ва Интикам Қасос филмлари билан танилган. Қўшиқчи Казıм Коюнcу образини ўйнаган ва шу филм кўплаб кино фестивалларда қатнашган[3]. Шунингдек, Йıлан Ҳикаеси, Еди Нумара, Геcе Гüндüз, Бу Калп Сени Унутур Му, Япрак Дöкüмü, Ҳüррем Султан, Гöнüл Çэлен, Кıзлар Юрду каби кўплаб сериалларда бош ролларни ўйнаган. Саҳнада Кент Оюнcулари таркибига қўшилгач, театр спектаклларида рол ўйнашни камайтириб бошлади. 2008-йилда театр режиссори сифатида фаолиятини давом эттирди. ТРТ 1 телеканалида қисқа вақт телебошловчи бўлиб, Алтин Петек теледастурини олиб борди.

Энгин Ҳепилери

Ҳепилери 2012-йилда саҳнада чиқиш қилади
Таваллуди 1978-йил 3-март (1978-03-03) (48 ёш)
Касби Актёр, театр режиссори ва телебошловчи
Фаолият йиллари 1996-ҳозиргача
Турмуш ўртоғи Айşэ Топçу (2011-2014)
Бейза Şэкерcи[1]
Болалари 1

Фаолияти

Ҳепилери саҳнадаги илк ишини Cаğалооğлу Анадолу Лисесида талаба бўлганида бошлайди. 1996-йилда Истанбул Университети Давлат Консерваториясига ўқишга киради. 2002-йилда шу Университетнинг актёрлик йўналиши бўйича магистратура босқичида ўқишни бошлаган ва 2005-йилгача шу ерда илмий ходим бўлиб ишлаган[4].

Ўрта мактабда ўқиб юрганида Туркия давлат театри томонидан ташкил этилган тўртта спектаклда рол ўйнаган. 1998-йилда Анлат Şэҳразат мусиқий филмида суратга тушади, кейинчалик Тҳеатре Форада Öлüмсüзлер спектакларида рол ўйнади[5]. Шу йилнинг ўзида Кент Оюнcуларı актёрлари таркибига қўшилди. „Кент Оюнcуларı“ компанияси томонидан ташкил этилган 20 та спектаклда рол ўйнади. Айни пайтда Ҳепилери кино ва телевидениэ соҳасида фаолиятини давом эттира бошлаган[6]. 2008-йилда театр спектаклларига режиссёрлик қилишни бошлаган ва Истанбул университети ва Кентер Академиясида профессор-ўқитувчи бўлиб ишлаган. 2011-2012–йиллар оралиғида ТРТ Окул каналида иш кунларида маданият-санъат мавзусидаги дастурни олиб борди[7].

Филмографияси

Филм

Телесериаллари

Мусиқа видеолари

Теледастурлар

  • Алтıн Петек (2016)

Мукофотлар

  • 2004-йил – 8-Афифе театр мукофоти, „Театрдаги энг ёш авлод мукофоти“
  • 2010-йил – 15-Садри Алишик актёрлик мукофоти, „Комедия йўналишида энг яхши иккинчи даражали актёр“
  • 2011 – 18-Адана Олтин кўзаси мукофотлари, „Ҳакамлар ҳай’атининг жамоавий ижро учун махсус мукофоти (актёрлар билан биргаликда)“
  • 2015 – 20-Садри Алışıк кино мукофотлари, „Айҳан Ишик махсус мукофоти“ (Çалсıн Сазлар/Яğмур: Кıямет Çиçэğи)

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ „Энгин Ҳепилери иле Бейза Şэкерcи эвленди“ (2015-йил 29-май). Қаралди: 2020-йил 31-август.
  2. ↑ „Энгин Ҳепилери“. синемалар.cом. 2015-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 22-декабр.
  3. ↑ „Энгин Ҳепилери Кимдир? - Гüнcел Энгин Ҳепилери Ҳаберлери“.
  4. ↑ „Энгин Ҳепилери кимдир? Энгин Ҳепилери нерели ве каç яşıнда?“ (2019-йил 27-июн). Қаралди: 2020-йил 31-август.
  5. ↑ „Тиятро Фора Оюнcуларı“. тиятрофора.cом. 2014-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 23-ноябр.
  6. ↑ „Энгин Ҳепилери кимдир каç яşıнда?“ (2018-йил 12-май). Қаралди: 2020-йил 31-август.
  7. ↑ „Энгин Ҳепилери Кимдир?“ (2016-йил 18-май). Қаралди: 2020-йил 31-август.