Enid Blyton
Бу мақоланинг бетарафлиги шубҳа остидадир. Батафсилроқ маълумот учун мақола мунозарасига қаранг. |
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Энид Марй Блйтон (талаффузи: Энид Мери Блайтон; 11-август 1897-йил — 28-ноябр 1968-йил) инглиз ёзувчисидир.
| Энид Блйтон | |
|---|---|
| Таваллуди |
11-август 1897-йил |
| Вафоти |
28-ноябр 1968-йил (71 ёшда) Ҳампстеад, Лондон, Англия |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | ёзувчи |
| Фаолият йиллари | 1922–1968 |
| Турмуш ўртоғи |
|
| Болалари | 2 |
Дастлабки йиллар
Блйтон 1897-йил 11-августда Лондонда таваллуд топган. Унинг отаси Тҳомас Cарей Блйтон (1870—1920) пичоқчилик билан шуғулланарди, онаси Тҳереса Марй (қизлик фамилияси: Ҳаррисон; 1874-1950) эса уй бекаси эди. Оилада уч фарзанд бўлиб, Эниддан кейин икки ўғил — Ҳанлй (1899—1983) ва Cарей (1902—1976) бор бўлган. 1907—1915-йилларда бўлажак ёзувчи Энид Блйтон Авлиё Чристопҳер мактабида таҳсил олди. Мактабда унинг ҳам илмий, ҳам жисмоний фаолияти ҳавас қилгулик бўлиб, у ҳамма фанларни яхши ўзлаштирар, фақатгина математикани ёқтирмасди.
Отасининг савдо фаолияти гуллаб-яшнаган пайтда оила ҳар учала фарзандларини ҳам маълумотли қилишни хоҳлади. Томас Блйтоннинг тўнғич фарзанди-ягона қизи Энид жуда яхши ўқирди. Ота-бола ўртасида ўхшашликлар кўп эди: ташқи кўринишда ҳар иккаласи ҳам қуюқ қора сочли, келишган, ички дунёсида иккаласи ҳам билим ва ўзгаришларга чанқоқ эди. Айнан шу ўхшашликлар сабаб ота ўз қизини ҳаддан ортиқ яхши кўрар ва у ҳамда бошқа болаларига етарлича шароит яратиб беришга интиларди. Ота-бола биргаликда боғларини парвариш қилишни, табиат қўйнида сайр қилишни, санъат, театр, мусиқа ва адабиётни жуда ёқтиришарди. Энид отасидан кўп нарсани ўрганади. Ўзининг „Тҳе Сторй оф мй Лифе“ асарида Энид шундай деб ёзади:
„… отам қишлоқ ҳаётини, гулларни, қушлар ва ёввойи ҳайвонларни жуда ёқтирарди. Улар ҳақида жуда кўп нарсаларни биларди. Бундан ҳам кўпроғи, у ўз экспедицияларига мени ҳам олиб борар ва ўз муҳаббати ҳамда билимларини мен билан бўлишарди.
Бу мен учун жуда ажойиб эди. Табиатни ўрганиш учун у ҳақида кўп нарса биладиган одам билан саёҳат қилиш энг яхши дарс бўлса керак.“[1]
Томос ҳам кенжатой қизига одатий турмуш тарзида асқотадиган маслаҳатларини бериб борарди. У Энидни ўзи билан баравар уруғ қадаб гул ўстиришини ёқтирарди.
Эниднинг онаси билан муносабати ҳавас қилгулик эмасди. Тереза Томас каби фикрлаши кенг, санъатга, адабиётга иштиёқманд эмасди ва эрининг ҳам қизиқишларини бўлишмасди. Шу учун ҳам қизининг уй ишларида ёрдамлашиб, қуймаланиб юришини, ўғилларининг эса эркин бўлишини истарди. У қизининг нима сабабдан бунчалик кўп мутолаа қилишини тушунмас, эри ҳам нега қизига тўсқинлик қилмаётганлигига ақли етмасди.
Ижодий фаолиятининг бошланиши
Бошланғич мактабни Трескода бошлаган Энид 1907-йилда Бекенҳемдаги Авлиё Чристопҳер мактабига қабул қилинади. Юқорида таъкидлаганимиздек, Блйтон мактабда ҳам жуда тиришқоқ, санъат ва адабиётга қизиқиши билан бошқалардан устунлигини кўрсатади. Мактабдан ташқари фаолият сифатида Энид ва унинг икки дугонаси Мери Аттенборо ва Мирабел Девис „Даб“ журналини ташкил этишади. таъсисчининг фамилияси бош ҳарфидан олинган[2].
Ота қизининг етук мусиқачи пианино чалувчи бўлишини жуда хоҳларди. Лекин Энид ўқитувчилик касбини танлади. Бундан ташқари ХХ асрнинг 20-йиллари бошида шахсий бошланғич мактабини очди. Лекин мактаб директори сифатида ҳам у унча узоқ фаолият олиб бормади: турмушга чиққач у ўз кучини ёзувчиликда синаб кўрмоқчи бўлди. Ижодини болаларга бағишланган кичик-кичик шеърлар ёзишдан бошлаган Блйтон ўзининг „Суннй Сториэс“ деб номланган болалар учун мўлжалланган журналига асос солди. Журнал ўз ўқувчиларини топа олди ва ўз ноширига вақт ўтиши билан катта шуҳрат келтирди[3].
Эниднинг болаликдаги мутолаалари уни болалар ёзувчиси бўлиш каби орзуга етаклади. У Анна Сюэллнинг „Блаcк Беаутй“, Чарлз Кингслининг „Тҳе Wатер Бабиэс“, Луиза М.Элкотнинг „Литтле Wомен“ асарлари унинг севимли китоблари сирасига кирарди. У ўзи бу ҳақида шундай деб ёзади:
„Тҳосе wере реал чилдрен… Wҳен И гроw уп И wилл wрите боокс абоут реал чилдрен, И тҳоугҳт. Тҳатъс тҳе кинд оф боок И лике бест. Тҳатъс тҳе кинд оф боок И wоулд кноw ҳоw то wрите“[3]
Энид Блйтон халқ оғзаки ижоди асарларидан миф ва афсоналарни жуда ёқтирарди. Асарларида ҳам уларда учрайдиган реал воқеаларнинг гувоҳи бўлиш мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, Эниднинг ижоди жараёнига ота-онасининг ажрашиши ҳам таъсир қилмай қолмади. Энид ўн уч ёшлигида ота-онаси қаттиқ тортишиб қоладилар ва айнан шу куни Энид отасининг ҳаётида бошқа аёл борлигини ва у энди ўша билан яшашини эшитади. Онаси болалардан оталарини сўрашса, сафарга кетганлигини айтишга мажбур қилади ва бу сафар анча йилларга „чўзилади“. Ана шу ажрашиш сабаб Энид ўз шахсий ҳаётидаги ёмон кунларни ҳам кўрсатмасликни, уларни шу йўл билан енгиб ўтишни ўрганади.
Онаси билан ҳеч қачон яқин бўлмаган Энид отаси кетгач, ўз хонасида қамалиб олиб кун бўйи бир нималарни ёзиб ўтирадиган одат чиқарди. Унинг тасаввури кенг бўлиб, ўз ғамини у ҳикояларида ёрита бошлади. Онаси уни „мижғов“ деб безовта қилмай қўйди. Энид ҳикояларини, минглаб рад жавобини олсада, журналларга юбораверди. Онаси унинг бу ишини пул ва вақтни беҳуда сарфлаш деб атаб, қизини ҳатто қўлламайдиям. Унга маънавий кўмак мактабдош дугонасининг аммаси Мейбе Аттенборо бўлди.
Ўзининг меҳнати самарасини Энид 1917-йилда „Ҳаве Ёу…?“ шеъри Наш’с Магазине журналида босилиб чиққанда кўрди.
Ҳақиқий машҳурлик Блйтонга 1938-йилда, унинг илк қиссаси „Тҳе Сеcрет Исланд“ нашридан сўнг келди. Асар қаҳрамонлари — Кичик ва мактаб ёшидаги тўрт бола. Асарда муаллиф бу қаҳрамонлар ёшини атайин кўрсатмайди, чунки у бу билан ўз ўқувчиси шу қаҳрамон ўрнига ўзини қўйиб кўришини хоҳлайди. Тўрт қаҳрамон уйдан бир оролчага кетиб қоладилар. У ерда катталардан муваффақиятли бекиниб, мустақил яшай бошлайдилар. Адабиётда бу мавзу янгилик эмас. Айнан инглиз адабиётида ҳам Блйтонгача бўлган асарларда бу каби мавзуларни кўриш мумкин. Булар қаторига Ридярд Киплинг, Луиза Мери Элкотт каби ёзувчиларнинг асарлари киради. Лекин Блйтоннинг асарларида 1930-йиллар болаларининг қизиқишини орттирадиган, эътиборини тортадиган кўнглига яқин нимадир бор эди. Бунга янги қаҳрамонларнинг саргузаштлари айнан уларга яқин жойда содир бўлаётганлиги ҳам, уларнинг замонавий, ўзларига яқин тилда гапираётгани ҳам сабаб бўлиши мумкин. Асар янгиликлари ноширликнинг ҳам силжишига сабаб бўлди. Унинг яратилиши натижасида барча нашриётлар фаолиятини тўхтатиб қўйган уруш Буюк Британияда бу янги инглиз болалар адабиёти юлдузининг оқимини тўхтата олмади[4]..
1942-йилда Блйтоннинг энг-энг машҳур тўпламининг биринчи жилди „Фиве он а Треасуре Исланд“ („Ғаройиб бешлик хазиналар оролида“) нашрдан чиқди. „Тҳе Фамоус Фиве“ тўплами қаҳрамонлари бой оиланинг уч фарзанди -икки ака, бир сингил, уларнинг амакиваччаси Жоржина ва ит. Жоржина ўзига хос муҳитда, табиат қўйнида ўсаётган қиз. У қиз бола бўлиб туғилганидан доимо норози, сочини калта кестириб, ўғил болалар кийимини кийиб юради ва ҳаммага ўзини Жоржина деб эмас, Жорж деб таништиради.
Асарнинг унча мураккаб бўлмаган қурилмаси болаларнинг барча мавжуд муаммоларини ўз ичига олади. Бунга жамиятнинг турли қатламларига мансуб қариндошлар муносабатлари, қизлар ва ўғил болалар орасидаги муносабатлар, ота-оналар ва болалар, ўқитувчилар ва ўқувчилар орасидаги ва шу каби қатор муносабатлар етакчи ўрин тутади.
Тилсимлар ва хазиналар болалар адабиётида етакчи ўринни тутган бўлса-да, Энид Блйтон ўзини детективлар билан чегараламади: у сеҳрли асарлар ҳам яратди. Булар қаторига унинг сеҳрли дарахт ҳақидаги асарини киритиш мумкин. Асарда ҳовли боғидаги дарахт асар қаҳрамонларини эртаклар мамлакатига қўрқинчли ва ғаройиб саргузаштларни бошдан кечиришга юборади[5].
Энид Блйтоннинг мактаб-интернатлар ҳақида ҳам иккита машҳур эртакнамо бўлмаган сиклдаги асари мавжуд. Булар „Малорй Тоwерс“ ва „Ст.Cлаиреъс“ асарлари киради. Биринчи асар қаҳрамони кичкина қизча, иккинчисининг қаҳрамонлари эса эгизак опа-сингиллардир.
Энид Блйтон „Мистлетоэ Фарм“ каби педагогик повест ҳам ёзган. „Омела фермаси“ деб номланувчи бу асар сюжетида шаҳарлик ва қишлоқлик болалар бирга яшашни ўрганадилар. Бу ҳолат Блйтон томонидан кашф этилмаган бироқ бироз замонавийлаштирилган. Чунки Блйтонгача бўлган ёзувчилар ижодида уруш йилларида юзлаб ва минглаб англиялик болаларнинг мамлакат чеккасидаги қишлоқларга эвакуация қилинган: ҳақидаги асарларни учратиш мумкин.
Блйтон нафақат мактаб ўқувчилари учун, балки кичик ёшдаги болалар учун ҳам асарлар яратди. Ёғоч одамча Нодди ҳақидаги йигирма тўрт китобдан иборат асар шулар жумласидандир. Бу қаҳрамон чақалоқлигида эртак қаҳрамони Пиноккиога жуда ўхшаб кетади. Блйтоннинг айнан шу қаҳрамони иштирокида 1955-йилдан буён ҳар йили мултипликацион филмлар суратга олиб келинди.
Блйтон асарларида қаҳрамонлар бир неча сўзларда тасвирлаб берилган ва саҳна тасвирлари ҳам жуда қисқа. Лекин шунга қарамай болалар унинг китобларини катта қизиқиш билан мутолаа қиладилар.
Энид Блйтон 1968-йил 81 ёшида оламдан ўтди. Унинг асарлари сонини ҳали ҳеч ким аниқ билмасди. Бу сон бир неча йиллардан буён 700 ва 800 орасида турибди. Унинг асарлари ҳар йили миллионлаб тиражларда қайта-қайта чоп этилади. Энид Блйтоннинг асарлари қарийб 90 та тилга таржима қилинган: хитой тили, нидерланд, франсуз, немис, иврит, япон, норвег, португал, рус, испан ва турк тиллари кабилар.
Энид Блйтон саргузашт жанридаги асарлар билан жаҳон адабиётини бойитган ёзувчилар сирасига киради. Унинг асарлари то катта бўлмагунларича болаларнинг жонига тегмайди. Катта ёшдаги инглизлар ҳали ҳам Блйтонни ўзларининг севимли ёзувчилари, деб аташади.