Ensefalomiyelit
Энсефаломиелит (юнонча — бош мия ва — орқа мия) — бош ва орқа миянинг бир вақтда яллиғланиши. Э. кўпчилик юқумли ва нейроаллергик, токсик касалликларда марказий нерв системасининг зарарланишидан келиб чиқади. Э.ни вируслар ҳам қўзғатади. Э.да бош ва орқа мияда оқ ва кулранг моддалар, қон томирларнинг яллиғланиши, миелин парданинг емирилиши ва бошқалар рўй беради. Миелин парда бўлмаса нерв толалари орқали импулслар ўтмай қолади, натижада нерв тизимининг кўпгина бўлимлари издан чиқади. Э. одам ва ҳайвонларда (асосан, от ва бошқалар) учрайди. У турли инфексиялар, интоксикация оқибатида вужудга келиши, шунингдек, мустақил касаллик тарзида (мас, бирламчи ўткир тарқоқ Э.) кечиши мумкин. Шунга кўра, нейротроп вируслар қўзғатадиган бирламчи Э. ҳамда бирор юқумли касалликдан ёки оғир юқумли касалликка қарши организмга ваксина юборилгандан сўнг юзага келадиган иккиламчи Э. ажратилади.
Бирламчи Э.ни нейротроп вируслар қўзғатади. Касаллик тўсатдан бошланиб, бемор қаттиқ иситмалайди, боши, қўлоёқлари оғрийди, боши айланади, қайт қилади, кўзи хиралашади. Мускуллар тонуси ва рефлекслар кучаяди, баъзи беморларнинг қўлоёқлари фалажланади, ҳаракатлари поймапой бўлиб, гандираклаб юради, нозикроқ ҳаракатларга (мас, ёзиш, кийимини тугмалаш ва бошқалар) қўли қовушмай қолади, қўлоёқлари қалтирайди. Нафас олиш ва ютиш фаолияти бузилади; бемор нутқи ўзгариб, равон гапира олмайди, овқат еганда қалқийди ва ҳоказо. 2—3 ойдан сўнг касаллик анча енгиллашади, аммо ҳаракатдаги ўзгаришлар бутунлай йўқолмайди. Баъзан Э. фақат орқа миянинг ўзида ўтади, бунда орқа мияни қайси қисми зарарланганлигига қараб касалликнинг клиник кўриниши ҳам унга хос бўлади, мас, бўйин қисмида бўлса икки қўл ва оёқларда фалажлар; бел қисмида — икки оёқларда периферик ёки атрофик "ланж, бўш" фалажлар кузатилади.
Иккиламчи Э.га кирадиган постваксионал Э. кам учрайди. У қутуриш касаллигига қарши эмлангандан 10—20 кун ўтгач пайдо бўлади. Бунда бош ва орқа миядан ташқари периферик нервлар ва бош мия пўстлоқлари ҳам зарарланади. Дастлаб, бош, сўнг бел оғриб, бемор иситмалайди. Кейинчалик қўл-оёқлар фалажланиб, сийдик тутилади ва ҳоказо. Ўз вақтида даволанса бемор соғайиб кетади.
Давоси. Э.да бемор тезда касалхонага ётқизилади ва касаллик аломатларига қараб доридармон ва бошқалар муолажалар буюрилади.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |