Enterobioz
Энтеробиоз (энтеро… ва юн. – ҳаёт) – острицалар қўзғатадиган гижжа касаллиги. Улар одам ичагида паразитлик қилади. Урғочи гижжалар вақтвақти билан орқа чиқарув тешигидан ўрмалаб чиқиб (кўпинча кечаси) шу тешик атрофидаги тери бурмаларига тухум қўяди. Тухумлар 4—6 соат давомида личинкаларга айланади. Бу даврда орқа чиқарув тешига соҳаси қаттиқ қичишади; қашиниш давомида бемор паразит тухумини қўлига илаштиради, тухум ўринкўрпага, кийимкечакка ҳам тушади; ўринкўрпа йиғилганда эса тухум баъзан ҳавога ўтади, ўйинчоқларга, рўзғор буюмларига, сув, озиқ-овқатларга, оғиз ва бурун шиллиқ пардаларига ўтириб қолади. Паразитнинг организмда (ичакда) яшаш даври 3—4 ҳафта. Шундай қилиб, одамнинг острица билан зарарланиши доимий равишда давом этади. Острицалар ичак деворининг шиллиқ қаватига боши билан ёпишиб олиб, ўша жойда қон сизиб турадиган майда юза яралар ҳосил бўлишига олиб келади. Острицаларнинг яшаш давомида ажратган маҳсулоти таъсирида ва унга бактериал инфексия қўшилиши оқибатида ичак шиллиқ қаватининг яллиғланиши, тери қаттиқ қичишиши билан кечадиган аллергик ҳолат (қаранг Аллергия), шунингдек, бемор қичинавериши натижасида узоқ вақт битмайдиган, жземага ўхшаш яра ҳосил бўлиши, атрофи қизариб яллиғланиши мумкин. Бемор уйқусизликдан қийналади, иштаҳаси йўқолади, боши, қорни оғрийди, ичи кетиб, кучаниқ келади, асаби, руҳияти бузилади. Э. билан касалланган болаларда уйқусизлик, бош оғриши, тез толиқиш, иштаҳа пасайиши, уйқуда тиш ғижирлатиш, кечаси сийиб қўйиш, бурун қичишиши ва бошқалар қолатлар кузатилади. Э. бўлган қизларда острицалар жинсий аъзоларга ўрмалаб чиқиши ва қаттиқ қичиштириши оқибатида онанизм келиб чиқади.
Лаборатория усулларидан тухумларни топиш мақсадида перианал қирмани микроскопия қилиш муҳим ҳисобланади. Энтеробиоз ташхисида ёпишқоқ лента ёки 50%ли глицеринга намланган пахта тампондан фойдаланиш самарали. Нажасда острица тухумлари кам аниқланади, чунки ургочилари одатда ичакда тухум қоймайди. Пиперазин ва унинг тузлари Э.ни врач даволайди. Бу паразитни уй шароитида даволаб бўлмайди
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |