Энзоотия (юн. — да ва — ҳайвон) — ҳайвонларда муайян бир жой, хўжалик, аҳоли пунктлари билан боғлиқ ҳолда пайдо бўладиган касалликлар. Табиий шароитга боғлиқҳолда чин Энзоотия (ҳайвонлар боқиладиган жой, инфексия қўзғатувчи манба, қўзғатувчининг специфик ташувчиси бўлиши, унинг ҳайвон организмидан ташқарида сақланиши, тупроқда микроэлементларнинг етишмаслиги ва бошқалар) ва инсоннинг хўжалик фаолияти ҳамда ҳайвонларга ветеринария хизмати кўрсатиш, уларни озиқлантириш билан боғлиқ бўлган статистик Энзоотия фарқланади. Биринчисида ёппасига кузатилмайдиган (мас, табиий ўчоқли) касалликлар, иккинчисида ҳамма жойда учраши мумкин бўлган колибактериоз, салмонеллёз каби касалликлар тавсифланади.