Эол жараёнлар (юнонларнинг шамол худоси — Эол номидан) — шамол иши таъсирида релеф ҳосил қилувчи жараёнлар. Эол жараёнлар юзага келиши учун ҳаво қуруқ, атмосфера ёғинлари миқдори кам, тез-тез кучли шамоллар эсиб туриши, чанг, қум каби майда заррали ётқизиқлар кенг тарқалган ва шаҳрик. маълум табиий шароитлар мавжуд бўлиши керак. Шу сабабли Эол жараёнлар кўпроқ арид иқлимли ўлкаларда, айниқса, қумли чўлларда фаол. Шамол қаттиқ тоғ жинсларини емиради, майдалайди, майдаланган жинсларни учиради ва бошқалар жойларга олиб бориб тўплайди. Шамол учириб кетаётган қум ва майда тош заррачаларининг тоғ жинсларига урилиб, уларнинг механик емирилиш жараёнига корразия дейилади. Емирилиш натижасида қаттиқ тоғ жинсларидан турли шакллар — тош қўзиқоринлар, устунлар, одамтошлар ҳосил бўлади. Қум тўпланиб барханлар, қум тепалари вужудга келади (яна қаранг , Аккумуляция, дефляция).