Эол релеф шакллари - шамол таъсирида юзага келувчи релеф шакллари, асосан, арид иқлимли зоналар (чўл ва чала чўллар)да кузатилади. Денгиз, кўл ва дарёларнинг бўш ва субстрат жинсларини сийрак ўсимлик қоплами шамол таъсиридан ҳимоя қила олмайдиган соҳилларида ҳам учрайди. Нураган тоғ жинсларининг шамол таъсирида кўчирилиши ва бошқалар жойга тўпланиши натижасида юзага келувчи аккумулятив ва аккумулятивдефляция шакллари айниқса кенг тарқалган. Улар нафақат шамол, балки шамол учириб келтирадиган майда жинсларнинг урилиши, яъни қумли шамоллар таъсирида ҳам вужудга келади. Эол релеф шакллариш.нинг ўлчами ва шакллари шамол режими (кучи, тезлиги, йўналиши, шамол оқими структураси)га, релеф, ўсимлик қоплами, намлик ва бошқалар омилларга боғлиқ. Қумли жойлардаги Эол релеф шакллариш. шамолнинг мавсумий йўналишига мувофиқ тарзда кўчиб юради. Эол релеф шакллариш. мўътадил минтақа чўлларида ўсимлик қоплами нисбатан зичроқ бўлганлиги учун унчалик катта бўлмайди ва секин-асталик билан ривожланади. Шамоллар режими ва бўш жинсларнинг жипслилиги, асосан, зонал географик омилларга боғлиқ, шу сабабли Эол релеф шакллариш. ҳам умуман зонал жойлашади. Рус географ олими Б.А.Федорович таснифига кўра, енгил ҳаракат қилувчи қумли релеф шакллари, асосан, тропикларнинг арид чўлларига (Саҳрои Кабир, Арабистон ярим орол, Эрон ва Афгонистондаги чўллар). суст ҳаракатланувчи релеф шакллари тропик минтақалардан бошқа сийрак чакалакзорли чўлларга (Ўрта Осиё ва Қозоғистон, Жунғария, Монголия ва Австралия чўллари); дюналар чўл бўлмаган ҳудудларга (Европа, Ғарбий Сибир, Шимолий Америка) хос. Эол релеф шакллариш.нинг морфологияси, келиб чиқиши, ҳаракатларини ҳар тарафлама ўрганиш чўлларни ўзлаштиришда муҳим аҳамиятга эга.