Ependimogliya
Эпендимоглия шунингдек, эпендимоцит деб номланувчи ҳужайралар нейроглиянинг бир тури бўлиб, орқа мия каналини ва бош мия қоринчалари деворини қоплаб туради. (ҳужайра шакли силиндрсимон)[1]. Эпиндимоглия бош мия қоринчалари қон томир чигалларини ҳам қоплайди. Эпендимоцитлар чегараловчи, таянч вазифаларда ҳамда сереброспинал суюқликни ҳосил қилишда иштирок этади[2]. Эпиндимоцитларда киприкчалар бўлиб, улар бош-орқа мия суюқлиги ҳаракатини та’минлайди[3].
Вазифаси
Эпендимоглия ҳужайраларининг биринчи асосий вазифаси орқа мия суюқлигини ҳосил қилиш бўлса[4], иккинчи вазифаси эса ҳужайра заҳираси вазифасини бажаришдир. Яъни бу ҳужайралар инсултдан сўнг фаоллашиши ва нейрорегулацияда қатнашиши мумкин бўлади.[5]
Танисит
Таниситлар деб номланувчи ба’зи ҳужайралар базал қисмда битта узун ўсимта сақлайди. Таниситлар 3 ва 4-қоринчада жойлашган, узун ўсимтаси орқали гипоталамусга кириб борадиган эпиндемоцитларнинг махсус бир тури.
Вазифаси
Сереброспинал суюқлик таркиби ҳақидаги маълумотни, кимёвий моддаларни асаб ҳужайраларига ўтказади. Бундан ташқари гонодотропинни ажралиши та’минлайдиган махсус гармон (гонадотропин релеасинг ҳормоне-ГнРҲ) ишлаб чиқаради, биз биладиган Лептин (парҳез гармонини) воситачаси ҳисобланади. Таниситларда жойлашган Лептин рецепторлари (ЛепР) орқали лептин қа’бул қилингандан со’нг у Клатрин билан ўралган везикула ичига киради ҳамда миянинг 3-қоринчасига ташилади, у ердан гипоталамусга ташилади. Таниситларнинг глукозани сезишини 3та механизми ҳозирда тахмин қилинади. Шулардан аҳамятлироғи инсулиннинг ажралиш типида бўлади. я’ни глукоза таноситларга киргандан кейин кребс сиклига киришади ҳамда ҳосил бўлган АТФ К+ каналларини беркитиши ҳисобидан Cа+2 каналлари очилади ва Cа нинг ҳужайрадаги консентрацияси ошишига олиб келади. Cа консентрациясининг ошиши везикулаларнинг ажралишига олиб келади.
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Леслиэ П. Гартнер, ПҳД: Техтбоок оф медиcал ҳистологй; фоуртҳ эдитион, 2017.
- ↑ Мичаэл Ҳ. Росс,Wожcиэч Паwлина: Ҳистологй а техт анд атлас; Севентҳ Эдитион, 2016
- ↑ Кйроуси, C; Лйгероу, З; Таравирас, С (Жулй 2017). "Ҳоw а радиал глиал cелл деcидес то беcоме а мултиcилиатед эпендймал cелл". Глиа. 65 (7): 1032–1042. дои:10.1002/глиа.23118. ПМИД 28168763. С2CИД 3770948.
- ↑ Брат, Даниэл Ж. (2010-01-01), Перрй, Ариэ; Брат, Даниэл Ж. (эдс.), "2 - Нормал Браин Ҳистопатҳологй", Праcтиcал Сургиcал Неуропатҳологй, Неw Ёрк: Чурчилл Ливингстоне, пп. 15–33, ИСБН 978-0-443-06982-6, ретриэвед 2021-01-06
- ↑ Жоҳанссон CБ, Момма С, Cларке ДЛ, Рислинг М, Лендаҳл У, Фрисен Ж (1999). "Идентифиcатион оф а неурал стем cелл ин тҳе адулт маммалиан cентрал нервоус сйстем". Cелл. 96 (1): 25–34. дои:10.1016/С0092-8674(00)80956-3. ПМИД 9989494. С2CИД 9658786.