Epidemik parotit
Эпидемик паротит — ўткир юқумли вирусли касаллик. Сўлак безлари (айниқса, қулоқ олди бези) нинг яллиғланиши билан кечади касаллик ҳисобланади. Филтрланувчи вируслар қўзғатади. Ҳаво-томчи йўли орқали ҳамда бемор фойдаланган турли идишлардан юқади. Эпидемик паротит ҳамма ёшдаги одамларда, (1-1,5 ёшда 95% ҳолат) кўпроқ 5—15 ёшдаги болаларда учрайди. Инкубацион даври 18—20 кун. Эпидемик паротитда бош оғрийди, тана ҳарорати кўтарилади. Оғирроқ ҳолларда бемор бурнидан қон келади, қусади, тиришиш белгилари наъмоён бўлади. Касалликнинг 2—3 куни қулоқ олди бези шишиб, у қулоқнинг бир томонига, 1—2 кундан кейин эса икки қулоқ атрофига ўтади. Оғиз очилганда, овқат чайналганда оғриқ сезилади ва кучайиб боради. Касаллик 8—10 кун давом этади. Касаллик авж олган ҳолда юмшоқ мия пардасининг яллиғланиши кўринишида ҳам ўтиши мумкин. Бу шаклида болалар қусади, боши қаттиқ оғрийди ва менингит белгилари пайдо бўлади. Вақтида даво чоралари кўрилмаганда неврит, отит каби асоратлар қолади.
Давоси
Биринчи навбатда иссиқ компресс қилинади. УВCҲ буюрилади. Суюқ овқатлар, витаминлар берилади. Оғиз борат кислота эритмаси билан чайилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Тиббиётга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |