Epidemiya
Эпидемия (эпи... ва юн. ето — халқ) — инфексион касалликларнинг маълум ҳудудда одатдагидан кўп тарқалиши. Эндемия эпидемияси ва пандемия эпидемияси фарқланади. Инфексия манбаи (касаллик қўзғатувчиси билан зарарланган одам ёки ҳайвон), қўзғатувчининг юқиш сабаблари, шунингдек, организмнинг мазкур касалликка берилувчанлиги узоқ вақт сақланганда эпидемия вужудга келади ва давом этади. Бунда тез касаллик ўчоғини топиб, атрофидаги аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш, касаллик қўзғатувчи микроорганизмларнинг беморлардан соғлом одамларга ўтиш йўлларини бартараф этиш (масалан, ўлат эпидемиясида кемирувчиларни йўқотиш, беморларни ажратиб қўйиш) ва касалликка берилувчан кишиларни эмлаш чоралари кўрилади. Бунда, албата, дезинфексия, десинсексия, беморларни алоҳидалаш каби тадбирлар аҳамиятлидир.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |