Ўсимликларда эпидерма (пўст) — ёш барглар, новдалар, мева, уруғ ва гулларда ўсиш конуси протодермасидан ҳосил бўладиган бирламчи қопловчи тўқима. Э. ҳужайралари бир қават бўлиб жойлашган; сиртдан кутикула, юпқа мум қавати ва тирик ёки ўлик тукчалар билан қопланган. Э. ҳужайралари ташқи қобиғидаги тешикчалар оркали сув ва озиқ моддалар ўтади. Э.да кучли ихтисослашган тузилмалар — оғизчаларни ёпувчи ҳужайралар, ҳар хил функсияни бажарувчи трихомалар (тукчалар ҳосил қилувчи ҳужайралар), гидадотлар (ўсимликдан томчи суюқлик ва тузларни чиқарувчи ҳужайралар) ва бошқалар шаклланади. Э. барер (тўсиқ) функсиясини бажаради; ички тўқималарни шикастланиш ва қуриб қолишдан сақлайди; газ алмашинуви, сув буғланиши, шимиш ва секрет (жумладан, ферментлар ва гормонлар) ишлаб чиқариш вазифасини бажаради.

Яна қаранг

Адабиётлар

  • Атлас по анатомии растений: учеб. пособие для вузов / Бавтуто Г. А., Ерёмин В. М., Жигар М. П.. — Мн.: Ураджай, 2001. — 146 с. — (Учеб. и учеб. пособия для вузов). — ИСБН 985-04-0317-9.
  • Лотова Л. И. Ботаника: Морфология и анатомия высших растений. — Изд. 4-е, доп.. — М.: Книжный дом «ЛИБРОКОМ», 2010. — 512 с. — ИСБН 978-5-397-01047-4.