Эпидурал гематома – мияни қоплайдиган қаттиқ ташқи мембрана ва бош суяги ўртасида қон кетиш содир бўлганда кузатилади[4]. Умуртқа поғонасида кузатиладиган бу касаллик, орқа мия эпидурал гематомаси деб номланади[4].

Эпидурал гематома
Эпидурал гематома, компютер томографиясида кўриниб турганидек, бош суяги синган. Икки қавариқ шаклдаги қон тўпламига э’тибор беринг. Бош миянинг қарама-қарши томонида қон кетиш билан бирга кўкаришлар ҳам кузатилади.
Мутахассислик Нейрохирургия, Неврология
Бошланиш вақти Тезкор[2]
Сабаблари Бош жароҳати, коагулопатия
Ташхис усуллари Тиббий тасвирлаш (МСКТ[1])
Дифференсиал ташхис Субдурал гематома, мияга қон қуйилиши, бош мия жароҳати[1], тутқаноқ, бош мия ичи абссесси, мия ўсмаси[3]
Даволаш Жарроҳлик (краниотомия, бошда тешик очиш)[1]

Касаллик вақтида бош жароҳатланиши туфайли қисқа вақтда хотирани йўқотиш, бироздан кейин хотирани тикланиши каби ҳолатлар кузатилиши мумкин[2]. Бошқа аломатлар қаторига бош оғриғи, қусиш ва тана аъзоларини ҳаракатлантира олмаслик (фалажлик) киради[1]. Ушбу касаллик асоратлари орасида хуруж бўлиши ҳам мумкин[1].

Эпидурал гематоманинг асосий сабаби чакка суягининг синиши, ўрта мия артериясидан қон кетишига олиб келадиган бош шикастланишлари ҳисобланади[4]. Баъзида касаллик коагулопатия (қон кетишининг бузилиши) ёки қон томирлар аномалияси натижасида пайдо бўлади[1]. Ташхис компютер томографияси ёки магнетик резонанс томография ёрдамида қўйилади[1].

Даволаш шошилинч жарроҳлик йўли билан амалга оширилади. Бу жарроҳлик йўлларига краниотомия (бош суягини олиб ташлаш) ва трепанация (бош суягида тешик очиш) операциялари мисол бўлиши мумкин[1].

Белгилари

Мияда қон тўпланиб боргани сари, у бош мия ичидаги тузилмаларни сиқишни бошлайди, бу эса жароҳатланган томондаги бош мия учинчи нервига таъсир қилиб, кўз қорачиғининг қотиб қолиши ва кенгайишига олиб келади[5].

Касалликнинг бошқа аломатларига кучли бош оғриғи, кесишган пирамида йўлларининг сиқилиши туфайли жароҳатнинг қарама-қарши томонида қўл-оёқлар ҳаракатини қийинлашиши ва орқа мия артериясининг сиқилиши туфайли қарама-қарши томондаги нервларга та'сир қилиб, кўриш қобилиятини йўқотишга олиб келади. Камдан-кам ҳолларда кичик гематомалар симптомсиз кечиши мумкин[3].

Агар эпидурал гематомалар ўз вақтида даволанмаса бодомсимон без чуррасига олиб келади. Бу нафас олишнинг тўхташига сабаб бўлади. Жараённинг сўнгги босқичларида мия кўприги сиқилганда уч шохли нерв ҳам зарарланиши мумкин, бироқ бу муҳим белги ҳисобланмайди, чунки бу пайтга келиб бемор аллақачон вафот этган бўлиши мумкин[6]. Орқа мия чуқурчасидаги эпидурал гематома ҳолатида бодомсимон без чурраси Кушинг триадаси (гипертония, брадикардия ва нотўғри нафас олиш) ни келтириб чиқаради.

Сабаблари

Бош суягининг ички қисми ўткир қирралар билан таъминланган бўлиб, улар ҳаракатланаётган мияга шикаст етказиши мумкин.

Бош мия ичи эпидурал гематомасининг энг кенг тарқалган сабаби бош жароҳати ҳисобланиб, тўсатдан қон кетиши мумкин. Эпидурал гематомалар бош мия жароҳатларининг тахминан 10 фоизида, асосан, автоҳалокатлар ёки йиқилишлар туфайли юзага келади[3]. Улар кўпинча турли травма ва ташқи кучлар туфайли келиб чиқади[7][8].

Эпидурал гематома одатда бошнинг ён томонига (чакка суягига) зарба бериш натижасида юзага келади. Эпидурал гематоманинг 20-30 фоизи чакка суяги соҳасидан ташқарида учрайди[9]. Касаллик одатда миянинг зарба таъсир қилган томонида юзага келади, аммо жуда кам ҳолларда у контрекупация жароҳати билан боғлиқ бўлиши мумкин[10].

Иссиқлик гематомаси – бу кучли термик куйиш натижасида юзага келадиган эпидурал гематома бўлиб, у қаттиқ парданинг қисқариши ва қаттиқ пардани бош суягидан ажралишига олиб келади. Бу ўз навбатида веноз қон-томирлардан қон чиқишига сабаб бўлади[11]. Гематома иссиқликда қон ивиши туфайли аутопсияда қизил рангли ёки компютер томографиясида рентген нурлари каби кўринади[11].

Патофизиологияси

Чакка суягининг синиши ўрта мия артериясидан қон кетишига олиб келади[4]. Шунинг учун эпидурал гематомада қон кетиш жуда тез содир бўлади, чунки артериялар юқори босим билан оқади. Жуда кам ҳолларда эпидурал гематома қон-томирлардан келиб чиқади. Гематомалар 10% ҳолларда веналардан келиб чиқади ва одатдаги гематомаларга қараганда секинроқ ривожланади[12]. Веноз гематомада ўткир давр (зарарланишдан кейин бир кун ичида пайдо бўлади ва лахтаксиз қоннинг гирдобли массаси кўринишида пайдо бўлади), субакут давр (2-4 кундан кейин пайдо бўлади ва қаттиқ кўринишга эга) ёки сурункали даврлар (7-20 кундан кейин пайдо бўлади ва аралаш ёки ёрқин кўринишга эга) кузатилади[3].

Катталарда чакка соҳасидаги гематомалар 75% ни ташкил қилади. Болаларда эса улар худди шундай кўрсаткич билан энса, пешона ва орқа мия соҳаларида учрайди[3]. Артериялардан эпидурал қон кетишлар шикастланишдан 6-8 соат ўтгач, энг юқори ўлчамга етгунча ўсиб бориши мумкин. Бу эса қоннинг 25-75 куб сантиметрини бош суяги ичига тўкади[7]. Гематома кенгайиши билан у қаттиқ пардани бош суягининг ички қисмидан олиб ташлайди ва кучли бош оғриғини келтириб чиқаради. Бундан ташқари, гематоманинг йириклашиши мия босимини оширади, миянинг силжишига, қон таъминотини йўқотишига, бош суягининг эзилишига ёки чурра пайдо бўлишига олиб келади. Катта гематомалар организмга кўпроқ зарар етказади. Эпидурал гематомада қон кетишлар тезда мия ўзагини сиқиб қўйиши мумкин, натижада кўз қорачиғининг ёруғликка нисбатан ғайритабиий жавоби келиб чиқади[13].

Ташхиси

Ташхис одатда компютер томографияси ёки магнетик резонанс томография ёрдамида қўйилади[1]. Агар эпидурал гематомага юқори шубҳа қилинаётган бўлса манфий компютер томографияси текшируви ўтгазилиши керак[3]. Дифференсиал ташхисларга бош ичидаги ўсма ёки мия абссесси киради[3].

Текширилганда эпидурал гематомалар дўмбоқ шаклда кўринади, чунки уларнинг кенгайиши қаттиқ парда бош суягига маҳкам ёпишган чокларда тўхтайди. Шундай қилиб, улар субдурал гематомада содир бўлганидек, бош суягининг ички қисми бўйлаб эмас, балки мия томон кенгаяди. Натижада кўпчилик одамларда бош суягининг синиши ҳам кузатилади[3].

Эпидурал гематомалар субдурал гематомалар билан биргаликда ёки якка ҳолда пайдо бўлиши мумкин[12]. Компютер томографиясида 20% ҳушсиз одамларда субдурал ёки эпидурал гематомалар аниқланади[14]. Эпидурал гематома аломатида одамлар эс-ҳушини тиклаши ва қулай оралиқ деб аталадиган даврда бутунлай нормал кўриниши мумкин. Фақат кейинчалик тўсатдан ва тезда ҳушсиз ҳолатга тушиб қолиши ҳам мумкин. Шикастланиш даражасига боғлиқ бўлган бу тиниқ интервал эпидурал гематома ташхисининг калити ҳисобланади[3].

Даволаш усуллари

Эпидурал гематома – бу хирургик шошилинч ҳолат ҳисобланади. Операциянинг кечикиши миянинг доимий шикастланиши ёки ўлимга олиб келиши мумкин. Жарроҳлик аралашувисиз, одатда, гематоманинг катталашиши туфайли ўлим кузатилади. Бу эса мия йиринглашига сабаб бўлади[3]. Бошқа турдаги бош мия гематомалари сингари, мияга босимни камайтириш учун деярли ҳар доим қонни жарроҳлик йўли билан миядан олиб ташлаш керак[8]. Гематома трепанация ёки краниотомия орқали олиб ташланади. Агар операцияни нейрожарроҳлик билан боғлиқ муассасада ўтказиш имкони бўлмаса, шошилинч ёрдам бўлимида узоқ муддатли трепанация (бош суягида тешик очиш) орқали амалга оширилиши мумкин[15]. Йирик гематомалар ва қон лахтаси очиқ краниотомияни талаб қилади[16].

Операциядан кейин беморга турли дори-дармонлар берилади. Улар хуружларга қарши дорилар, мия шиши ва ички босимни камайтириш учун гиперосмотик воситаларни ўз ичига олган дорилар бўлиши мумкин[16].

Ушбу касаллик жарроҳлик аралашувини талаб қилмаслик ҳолатлари жуда кам учрайди. Агар эпидурал гематоманинг ҳажми 30 мл дан кам, тромб диаметри 15 мм дан кам, Глазго кома шкаласи 8 дан юқори ва кўзга кўринадиган неврологик аломатлар бўлмаса, уни консерватив даволаш мумкин. Компютер томографияси ўтказилиши сабаби гематома тўсатдан кенгайиши мумкин. Шу боис эҳтиёткорлик билан кузатиб бориш лозим[3].

Прогнози

Операциядан олдин гематомада 50 мл дан ортиқ қон бўлса, натижалар ёмонлашади. Шунингдек, беморнинг ёши, кўз қорачиғидаги аномалиялар ва Глазго кома шкаласи бўйича шошилинч тиббий ёрдам бўлимига келганда олинган баллар ҳам прогнозга таъсир кўрсатади. Бош мия шикастланишининг аксарият шаклларидан фарқли равишда, эпидурал гематома ва Глазго кома бали 15 (энг юқори балл, энг яхши прогнозни кўрсатади) бўлган беморлар тезда операция қилинса яхши натижага эга бўладилар[3].

Касаллик эпидемиологияси

Бош жароҳатларининг тахминан 2 фоизи ва ўлимга олиб келадиган бош жароҳатларининг 15 фоизи эпидурал гематома билан боғлиқ бўлади. Бу ҳолат ёши катта одамларга қараганда ўсмирлар ва ёшларда кўпроқ учрайди. Чунки одам ёши улғайган сари қаттиқ парда бош суягига кўпроқ ёпишади ва гематома пайдо бўлиш эҳтимолини камайтиради. Эпидурал гематома билан эркаклар аёлларга қараганда кўпроқ зарарланадилар[3].

Манбалар

  1. ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 1,10 Ферри, Фред Ф.. Ферри'с Cлиниcал Адвисор 2017 Э-Боок: 5 Боокс ин 1. Элсевиэр Ҳеалтҳ Сcиэнcес, 2016 — 441-бет. ИСБН 9780323448383. 
  2. ↑ 2,0 2,1 Поолер, Чарлотте. Портҳ Патҳопҳйсиологй: Cонcепц оф Алтеред Ҳеалтҳ Статес. Липпинcотт Wиллиамс & Wилкинс, 2009 — 1256-бет. ИСБН 9781605477817. 
  3. ↑ 3,00 3,01 3,02 3,03 3,04 3,05 3,06 3,07 3,08 3,09 3,10 3,11 3,12 Кҳаират, Али; Wасеэм, Муҳаммад (2018), „Эпидурал Ҳематома“, СтатПеарлс, СтатПеарлс Публишинг, ПМИД 30085524, қаралди: 2019-02-13
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 Прйсе-Пҳиллипс, Wиллиам. Cомпанион то Cлиниcал Неурологй. Охфорд Университй Пресс, 2009 — 335-бет. ИСБН 9780199710041. „Эпидурал ҳеморрҳаге (эпидурал ҳематома, эхтрадурал ҳеморрҳаге, ор ҳематома) Блеэдинг оуциде тҳе оутермост лаер оф тҳе дурал матер, wҳич ис тҳус стриппед аwай фром тҳе иннер табле оф тҳе скулл ор спинал cанал.“ 
  5. ↑ Эпидурал Ҳематома ин Эмергенcй Медиcине ат Медсcапе. Аутҳор: Даниэл Д Приcе. Упдатед: Нов 3, 2010
  6. ↑ Wагнер АЛ. 2006. „Субдурал Ҳематома.“ Эмедиcине.cом. Ретриэвед он Фебруарй 6, 2007.
  7. ↑ 7,0 7,1 Университй оф Вермонт Cоллеге оф Медиcине. „Неуропатҳологй: Траума то тҳе CНС.“, Марч 2005, Ретриэвед он Фебруарй 6, 2007.
  8. ↑ 8,0 8,1 МcCаффрей П. 2001. „Тҳе Неуросcиэнcе он тҳе Wеб Сериэс: CМСД 336 Неуропатҳологиэс оф Лангуаге анд Cогнитион.“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-04-06 санасида архивланган) Cалифорниа Стате Университй, Чиcо. Ретриэвед он Фебруарй 6, 2007.
  9. ↑ Граҳам ДИ анд Геннарели ТА. Чаптер 5, „Патҳологй оф Браин Дамаге Афтер Ҳеад Инжурй“ Cоопер П анд Голфинос Г. 2000. Ҳеад Инжурй, 4тҳ Эд. Морган Ҳилл, Неw Ёрк.
  10. ↑ "Cонтре-cоуп эхтрадурал ҳаэматома: А шорт репорт". Неурологй Индиа 49 (94): 94–5. 2001. ПМИД 11303253. ҳттп://www.неурологйиндиа.cом/артиcле.асп?иссн=0028-3886;еар=2001;волуме=49;иссуэ=1;спаге=94;эпаге=5;ауласт=Мишра. Қаралди: 2008-01-24. Эпидурал гематома]]
  11. ↑ 11,0 11,1 Каwасуми, Й.; Усуи, А.; Ҳосокаи, Й.; Сато, М.; Фунаяма, М. (2013). "Ҳеат ҳаэматома: Пост-мортем cомпутед томограпҳй финдингс". Cлиниcал Радиологй 68 (2): э95–э97. дои:10.1016/ж.cрад.2012.10.019. ИССН 0009-9260. ПМИД 23219455. 
  12. ↑ 12,0 12,1 Шепҳерд С. 2004. „Ҳеад Траума.“ Эмедиcине.cом. Ретриэвед он Фебруарй 6, 2007.
  13. ↑ Сингҳ Ж анд Стоcк А. 2006. „Ҳеад Траума.“ Эмедиcине.cом. Ретриэвед он Фебруарй 6, 2007.
  14. ↑ Доwниэ А. 2001. „Туториал: CТ ин Ҳеад Траума“ (Wайбаcк Мачине сайтида Новембер 6, 2005, санасида архивланган). Ретриэвед он Фебруарй 6, 2007.
  15. ↑ "Эмергенcй департмент скулл трепҳинатион фор эпидурал ҳематома ин патиэнц wҳо аре аwаке бут детериорате рапидлй". Ж Эмерг Мед 39 (3): 377–83. 2010. дои:10.1016/ж.жемермед.2009.04.062. ПМИД 19535215. 
  16. ↑ 16,0 16,1 „Эпидурал ҳематома: МедлинеПлус Медиcал Энcйcлопедиа“ (эн). медлинеплус.гов. Қаралди: 2019-йил 12-феврал.

Ҳаволалар