Epigrafika
Эпиграфика (юн.— битик) — қаттиқ жисмлар — тош, металл, сопол ва бошқалардаги, асосан, қадимий ва ўрта асрларга оид ёзувлар (битиклар)ни тўплаш, нашр этиш ва шарҳлаш билан шуғулланувчи ёрдамчи тарих фани. Адабиётда эпиграфик ёдгорликлар деб қадимий битиклар айтилади. Уйғониш даврнда, антик ва шарқ тарихига умумий қизиқиш кучайиши муносабати билан вужудга келган. Дастлаб Эпигрифика фақат Италия, Греция, Шим. Африка ва Фаластинда топилган қадимий ёзувларни ўрганган (қаранг Палеография). қадимий туркий тилларга оид ёзма ёдгорликлар ҳам ноёб эпиграфик ёдгорлик саналади (қаранг Урхун-Енисей ёзувлари).
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |