Эпик турнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида гап борганда, аввало, унинг воқеабандлик хусусияти тилга олинади. Дарҳақиқат, эпик асарда макон ва замонда бўлаётган воқеа-ҳодисалар тасвирланади, оддийгина сўз воситасида ўқувчи кўз ўнгида жонланадиган тўлақонли бадиий воқелик яратилади. Ўқувчи кўз ўнгида реалликка ўхшаш, ўзининг ташқи кўриниши ва шакли билан жонлана олгани учун ҳам эпик асардаги бадиий воқеликни „пластик“ тасвирланган деб юритилади. Эпик асарда пластик элементлар билан бир қаторда „нопластик“ элементлар ҳам учрайди. Ушбу элементлар муаллиф образини умумий тасаввур қилишда қўл келади. Эпик асарнинг нопластик элементлари дейилганда муаллифнинг ўй-фикрлари, мушоҳадалари, ички кечинмалари, тасвирий предметга ҳиссий муносабатлари тушунилади. Айтилганидек, нопластик элементлар пластик элементлардан фарқ қилиб, ўқувчи кўз ўнгида жонланмайди. Эпик турга мансуб асарлар асосан насрий йўлда ёзилади лекин насрий йўлда ёзилган лирик асарлардан тубдан фарқ қилади. Демак, асарнинг насрий йўлда ёзилганлиги унинг эпик турга киришига асос бўла олмайди.

Эпик асарда воқеа- ҳодисаларни ҳикоя қилиб бераётган шахс „Ровий“ ёки „Ҳикоячи“ деб юритилади. Эпик асарда воқеалар биринчи шахс тилидан ёки учинчи шахс (муаллиф) тилидан ҳам айтилиши мумкин. Масалан, Х.Тўхтабоевнинг „Сариқ девни миниб“, Э.Аъзамовнинг „Отойининг туғилган йили“, Ғафур Ғуломнинг „Шум бола“ ёки „Ёдгор“ каби асарларида ривоя биринчи шахс яъни воқеаларда бевосита иштирок этаётган персонаж тилидан ҳикоя қилинади.

Эпик шакллар

1) кичик эпик шакллар: латифа, масал, ҳикоят, ривоят, эртак, афсона, бадиа, этюд, очерк, эссе[сайт ишламайди];

2) ўрта эпик шакллар: қисса (повест)

3) эпос, эпик достон, роман, эпопея[сайт ишламайди][1].

Манбалар

  1. ↑ Дилмурод Қуронов. „Адабиёцҳуносликка кириш“ (о'збекча). н.зиёуз.cом. Қаралди: 16-декабр 2022-йил.[сайт ишламайди]