Эпикуреизм — Эпикур ғояларидан келиб чиққан таълимот. Афинадаги мактаби — Эпикур "Боғ"и. Эпикур фалсафадан сабоқ берган бу "Боғ"да дастлаб Метродор, Полиен, Эрмарх, Колот (милоддан аввалги ИВ—ИИИ асрлар), сўнг Сидонлик Зенон, Федр, Филодем (милоддан аввалги 2—1 а.лар) сингари таниқли файласуфлар етишиб чиққан. Э.нинг Римдаги энг йирик намояндаси — Лукреций. Эпикур мактаби милодий ИВ аср ўрталаригача яшаб келди. Уйғониш даврида янгитдан, кейинчалик, ХВИИ—ХВИИИ асрларда материалистик ва маърифатчилик оқимлари (П.Гассенди)да ривожланди. Ҳаётнинг моддий қувончларини, роҳат, фароғатни афзал кўрадиган одамларни эпикурчилар деб атайдиган бўлдилар.