Эпилепсия[1] — (юнон. эпилепсио – ушлаб оламан) турли хусусиятга эга бўлган такрорланувчи эпилептик хуружлар билан намоён бўлувчи бош миянинг сурункали касаллиги[2][3].

Эпилепсия

Электроэнсефалограммада ко'плаб эпилептик то'лқинлар
Неврологик касаллик
МедлинеПлус 000694

Тарихи

Эпилепсия атамаси Гиппократ (мил.ав. 460-377-йиллар) томонидан тавсия этилган[4]. Кейинчалик ушбу касалликни Абу Али ибн Сино (980-1037) ҳам ўрганган.

Эпидемиологияси

Дунё бўйича эпилепсиянинг тарқалиш даражаси 1000 аҳолига 5–10 кишини ташкил этади[5]. Аммо бу кўрсаткич Осиё ва Африка давлатларида 3,6—4,2га тенг. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ма’лумотларига кўра, 2015-йилда эпилепсия билан рўйхатга олинган беморлар сони 39 млндан ошган[6][7]. Касаллик аёлларга қараганда эркакларда кўп учрайди. Эпилепсия ёшга боғлиқ касаллик бўлиб, эпилептик хуружлар болалар ва 60 ёшдан ошганларда кўп кузатилади[8]. Ўрта ёшдагиларда бу касаллик кам учрайди. Невропатологлар фикрича, ер шарининг 5% аҳолиси бутун умри мобайнида эпилептик хуружни камида бир маротаба бошидан о'тказади.

Даволаш

Симптомларни дорилар ёрдамида, вагус нерв стимуляторлари, кетоген парҳез ёки ба’зан жарроҳлик амалиёти билан даволаш мумкин. Сипмтомларига қараб, эпилепсияни медикаментоз йўл билан даволашда қуйидаги препаратлардан фойдаланиш мумкин: карбамазепин, окскарбазепин, валпроат, прегабалин, ламотриджин, габапентин, тиагабин, топирамат, леветирасетам, фенитоин, клоназепам, клобазам, натрий валпроат[9].

Уларнинг кўпини хуружларсиз дори-дармон ёрдамида даволаш мумкин. Бироқ, беморларнинг бешдан бир қисмида дорилар ёрдам бермайди. Эпилепсияга қарши препаратлар айрим мижозларда чарчаш, хотира муаммолари, жазавага тушиш ёки қўл тремори каби ҳолатларни ҳам келтириб чиқаради[10]. Ба’зан каннабиноидлар асосидаги тортишиб қолишга қарши препаратларни тавсия қилиш мумкин, бу айниқса Леннокс-Гасто синдроми ҳамда Драве синдроми бўлган беморлар учун ўринли[11], лекин бу каби препаратларнинг лицензияси бир нечта мамлакатларнинг ҳудудлари билан қат’ий чекланган.

Шунингдек, аниқланишича, эпилепсияга қарши дорилар юрак ҳуружи ҳамда Алсгеймер касаллиги ривожланиши ёхуд бошқа турдаги деменсиялар хатарини ошириши аниқланган[12]. Эпилепсияга қарши препаратлардан узоқ вақт давомида фойдаланиш шунингдек гормонал функсия, бириктирувчи тўқималар ва суяклар билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Шунингдек аниқланишича, леветирасетам, тиагабин, топирамат ва вигабатрин каби воситалар ўзини-ўзи ўлдириш ёхуд ўз жонига қасд қилишни амалга ошириш фикрлари туғилиш ҳолатларини уч бараварга оширади[13]. 1920-йиллардаёқ ишлаб чиқилган кетоген ёхуд паст углеродли парҳез кўплаб эпилепсия билан касалланган беморларга ёрдам бермоқда[14]. Ушбу парҳездан ўтган 10-15% болаларда тортишиб қолиш ҳолатлари биринчи йил давомида тўлиқ йўқолади, 90% болаларда эса бундай ҳолатлар 30%га камаяди. Кетоген парҳез дори воситалари умуман ёрдам бермайдиган ҳолатларда ҳам наф бериши аниқланган.

Этиологияси

Эпилепсия – полиэтиологик касаллик. Унинг ривожланишида бир қатор салбий омиллар: генетик, бош мия жароҳатлари, туғма аномалиялар, инфексиялар, метаболик бузилишлар, интоксикациялар, нейродегенерациялар ва сереброваскуляр касалликларнинг ўрни катта[15].

Манбалар

  1. ↑ „архив нусхаси“. 2019-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-январ.
  2. ↑ ҳттпс://www.wҳо.инт/ру/неwс-роом/фаcт-шеэц/детаил/эпилепсй
  3. ↑ ҳттпс://дх.дои.орг/10.1111%2Фж.1528-1157.1993.тб00433.х
  4. ↑ „История эпилептологии“.
  5. ↑ ҳттпс://www.эпилепсиа.су/жоур/артиcле/виэw/88
  6. ↑ ҳттпс://www.нcби.нлм.ниҳ.гов/пмc/артиcлес/ПМC5055577
  7. ↑ ҳттпс://аппс.wҳо.инт/гб/эбwҳа/пдф_филес/ЭБ146/Б146_12-ру.пдф
  8. ↑ ҳттпс://боокс.гоогле.cом/боокс?ид=гЛОв8ХЗ5у48C&пг=ПА7
  9. ↑ „Суммарй оф Антиэпилептиc Другс“. эпилепсй.cом. Қаралди: 2023-йил 14-май.
  10. ↑ „ТОПИМАХ капсели“. пҳармаcафенниcа.фи. Қаралди: 2023-йил 14-май.
  11. ↑ „Эпилепсй: wҳат ҳелпс фигҳт тҳе дисеасе“. амстердаммарижуанасеэдс.cом. 2023-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-май.
  12. ↑ „Ассоcиатион оф Дементиа Риск Wитҳ Фоcал Эпилепсй анд Модифиабле Cардиовасcулар Риск Фаcторс“. нcби.нлм.ниҳ.гов. Қаралди: 2023-йил 14-май.
  13. ↑ „Усе оф антиэпилептиc другс ин эпилепсй анд тҳе риск оф селф-ҳарм ор суиcидал беҳавиор“. ресеарчгате.нет. Қаралди: 2023-йил 14-май.
  14. ↑ „Ҳисторй оф тҳе кетогениc диэт“. пубмед.нcби.нлм.ниҳ.гов. Қаралди: 2023-йил 14-май.
  15. ↑ ҳттпс://игмапо.ру/cомпонент/пҳоcадоwнлоад/cатегорй/5-монографии?доwнлоад=237#:~:техт=%Д0%9А%20%Д0%БД%Д0%Б0%Д0%Б8%Д0%Б1%Д0%БЕ%Д0%ББ%Д0%Б5%Д0%Б5%20%Д0%Б7%Д0%БД%Д0%Б0%Д1%87%Д0%Б8%Д0%БC%Д1%8Б%Д0%БC%20%Д1%8Д%Д1%82%Д0%Б8%Д0%БЕ%Д0%ББ%Д0%БЕ%Д0%Б3%Д0%Б8%Д1%87%Д0%Б5%Д1%81%Д0%БА%Д0%Б8%Д0%БC%20%Д1%84%Д0%Б0%Д0%БА%Д1%82%Д0%БЕ%Д1%80%Д0%Б0%Д0%БC,%Д0%91.%2C%202004).