Эпилептик статус мияда доимий тутқаноқ содир бўлиб қолиши, клоник тутқаноқлар тоник тутқаноқлар билан алмашиш ва беморлар ўзига келолмайдиган оғир ҳолат. Бир кунда 200 марта тутқаноқ бўлиши мумкин, беморлар узоқ вақт кома ҳолатида бўлади. Бу бемор учун хавфли ҳолат деб ҳисобланади, чунки юрак уриши тўхтаб қолиши, нафаснинг тўхтаб қолиши ва мия шиши ривожланишига олиб келади.