Эпир давлати — Болқон ярим оролда Византия империяси парчаланиши чоғида (Константинопол салибчилар томонидан босиб олинганидан сўнг) вужудга келган давлат (1204). 1337-йил Эпир давлати ҳудуди 1261-йил тикланган Византия империясига қўшиб олинган.