Эпитермал конлар (эпи... ва юн. — иссиқ) — фойдали қазилмаларнинг гидротермал конлар синфига мансуб, ер юзасидан унча чуқур бўлмаган жойларда ўртача босим ва нисбатан паст температура (200° дан кам)да ҳосил бўладиган конлар. Эпитермал конлар термини америкалик геолог В.Линдгрен томонидан (1907) киритилган (қаранг Гидротермал конлар).