Эпизоотия (1896)

Эпизоотия (эпи — да ва юн. — ҳайвон) — ҳайвонларда бирор юқумли касалликнинг кенг тарқалиши; касалликнинг маълум вақт ичида катта ҳудудга (хўжалик, туман, вилоят ва бошқалар) ёйилиб кетиши. Э. кўринишидаги юқумли касалликларга оксил, ўлат ва қорамоллар перипневмонияси, чўчқа ўлати, нюкасл касаллиги ва бошқалар киради. Э.га қарши кураш — инфексия манбаини зарарсизлантириш, касал молларни тезда ажратиш, карантин эълон қилиш, эмлаш, молларни тўғри боқиш ва бошқалардан иборат.