Epoksid polimerlar
Эпоксид полимерлар - эпоксид смолалар ёки эпоксид олигомерларнинг қотирувчилар иштирокида полимерланиш маҳсулотлари. Оддий эпоксидлар асосида олинган материаллар механик ва иссиқлик таъсирига 155°гача чидайди, аммо Эпоксид полимерларнинг ўзи нисбатан юқори бўлмаган иссиқликка бардош бера олмайди. Юқори ҳароратга чидамли Эпоксид полимерлар: 1) эпихлоргидринни юқори ҳароратга чидамли фенол компонентлари билан конденсатлаб; 2) эпихлоргидринни бошқа оксид компонентлар, хусусан, бисепоксидлар билан алмаштириб олинади. Диэпоксид асосида янги сиклоалифатик Эпоксид полимерлар чиқарилади. Улар кислота оксидлари билан қотирилади ва юқори ҳароратга бардош бера олади, диэлектрик хоссаларини 200°гача сақлайди. ВҒ3билан қотирилган Эпоксид полимерлар гидроксил гуруҳларнинг камлиги ва катта пишикликка эгалиги билан фарқланади, шунингдек, узоқ вақт давомида 200° ҳароратга чидайди. Эпихлоргидрин ва 2 атомли фенолни ишқор иштирокида қиздирилганда тола ҳосил қилувчи ароматик полиоксибирикмалар — Эпоксид полимерлар олиш мумкин. Эпоксид полимерларнинг иссиқликка бардошлигини ошириш мақсадида макромолекула таркибига кўп атомли феноллар киритилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |