Эпюра (франс. — чизма) — фазовий шакл ортогонал проексиялаш усулида тасвирланадиган чизма (қаранг Чизма геометрия). Материаллар қаршилиги ва қурилиш механикасила стержен (мас, тўсин)ларда ташқи кучлар таъсирида вужудга келадиган ички кучлар (бўйлама ва кўндаланг кучлар, эгувчи ва буровчи моментлар), кучланишлар (нормал ва уринма) ҳамда кўчишларнинг ўзгаришини ифодаловчи график (расм). Кўчишларни фафоаналитик ва "эпюраларни кўпайтириш" усулида аниқлашда эгувчи моментлар Э.сидан фойдаланилади.