Erast Poyarkov
Эраст Фёдорович Поярков (1886-йил 1-феврал, Тўқмоқ шаҳри – 1955-йил 9-ноябр, Тошкент) – биолог, ипак қурти бўйича мутахассис.
| Эраст Поярков | |
|---|---|
| Таваллуди |
1-феврал 1886-йил Тўқмоқ, Россия империяси |
| Вафоти |
9-ноябр 1955-йил Тошкент, ЎзССР, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Иш жойлари | Тошкент давлат университети |
| Илмий унвони | профессор |
Биографияси
Эраст Фёдорович 1886-йил 1-февралда Тўқмоқ шаҳрида ҳарбий шифокор Ф. В. Поярков оиласида таваллуд топган. Поярковлар оиласи 1895-йилда Бишкекка, 1900-йилда эса Вернийга кўчиб ўтган. 1904-йилда Верненский эркаклар гимназиясини тугатган[1]. Эраст Федорович гимназия ўқитувчиси Пол Гоурденинг тавсияномасига кўра ўқишни Франсияда, Бордеаухда[2] давом эттиришга қарор қилган. Эраст болалигидан дўст бўлган Мария Давидовна Триерс билан бирга Бордога жўнайди. Улар Бордода турмуш қуришди ва фарзандлари бўлишди. Уларга Владимир ва Мария деб исм қўйишди. Поярков Бордо университетини кумуш медал билан тамомлаган ва Парижда Сорбонна университетида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Франсияда машҳур франсуз олимлари (профессор Перез, академик Жиар, профессор Коллари) раҳбарлигида Вимере ва Арканшон денгиз биологик стансияларида ишлаган[3].
Поярков Россияга қайтиб келгач, Петрограддаги Экспериментал ветеринария институтида ишлади. Инқилобдан кейин Москвага кўчиб ўтди ва у ерда тасодифан гимназиядаги дўсти Михаил Василевич Фрунзе билан учрашди. Фрунзе уни Ўрта Осиёга, ўша пайтда Туркистон университети ташкил этилган Тошкент шаҳрига қайтишга кўндирди. Профессор Эраст Федорович 1920-йилда ташкил этилган университетда пиллачилик курсидан дарс берди. 1923-йилда Тошкент пиллачилик стансиясида илмий ходим бўлиб фаолият олиб борган.
1929-йилда Эрастнинг ипакчилик ва ипак қурти биологиясига бағишланган „Тутовий шелкопряд“ асари нашр этилди.
Хотираси
Ипак қурти касалликларига қарши курашиш учун ишлаб чиққан усул Эраст Фёдорович Поярков шарафига „Поярков биометоди“ деб номланди.
Манбалар
- ↑ „Список учеников Верненской мужской гимназии и посторонних лиц, коим выданы аттестаты или свидетельства зрелости за время с 1903 по 1908 год включительно“ (ру). ГБУ «ЦГА Москвы», Фонд 459, О. 14, Д. 136. 2019-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 31-июл.
- ↑ Татьяна Егорова. Найти и не сдаваться // Северный край : Газета. — 2007. — 22 12. Архивировано 25 январ 2021 года.
- ↑ „Поярков“. 2025-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-ноябр.