Эратема — умумий стратиграфик шкаланинг бўлими, эонотемага бўйсунади ва системаларга бўлинади. "Э." термини 1966-йил америкалик геолог Х. Хедберг томонидан киритилган. Э. литосфера (маълум бир ҳолатда атмосфера ва гидросфера) ва органик дунё ривожланишининг катта этапини акс эттиради. Ҳар бир Э. уч ёки ундан ортиқ системага бўлинади. Умумий қабул қилинган фанерозой Э.лари: кайнозой, мезозой, палеозой ҳисобланади (қаранг Геохронология).