Эребуни — Урарту давлатининг шим.да подшо Аргишти И Менуа ўғли томонидан қурилган қалъа (милоддан аввалги782 йил). Эребуни харобалари Ереван шаҳрининг шим. чеккасидаги Арин Берд тепалигида аниқланган. Мунтазам қазишма ишлари 1950-йилдан бошланган. Милоддан аввалги ВИИИ асрда қалъа Урарту подшоларининг шим.га юришлари чоғидаги йирик ҳарбиймаъмурий маркази ва қароргоҳи бўлган. Қазишмалар натижасида қалин мудофаа девори, сарой, 2 ибодатхона ва хўжалик хоналари чиққан. Девор тошларида ва устунларнинг тагкурсиларида Аргишти ва унинг ўғли Сардурининг қурилишга доир 20 га яқин битиклари аниқпанган. Сарой ва ибодатхоналардан бирида ажойиб нақшинкор фриз(пирамон)лар, маъбудлар тасвири, ов манзараси ва солиқ йиғиш тасвирлари топилган. Милоддан аввалги ВИИ асрда қалъа ўз аҳамиятини йўқотган, унинг хазинасидаги бойликлар янги марказ — Тейшебаинига кўчирилган.

Эребунидаги бунёдкорлик ишлари фақат подшо Руса даврида (милоддан аввалги ВИ аср боши) қайта бошланган. Урарту давлати қулаб, Тейшебаини вайрон этилгач (милоддан аввалги тахминан 585 йил), Эребунида ҳаёт давом этган. Ахоманийлар даврида янги иншоотлар қурилган. Милоддан аввалги В—ИВ асрларга оид Милет тангалари, шунингдек, маҳаллий ҳокимга тегишли ажойиб кумуш ритонлар топилган. Эребуни номи Арманистон пойтахти — Ереван шаҳри номида сақланган. 1968-йил Ереваннинг 2750 йиллик юбилейи муносабати билан Арин-Бердда кенг кўламда таъмирлаш ишлари олиб борилган. Фатхулла Эргашев.Эребуни ҳозирги номи ереван