Erengxon
Эренгхон (1694-йилда вафот этган), 1689—1694-йилларда Хоразмни (Хива хонлигини) бошқарган Шайбонийлар сулоласидан вакили.
| Эренгхон | |
|---|---|
| Хива хони | |
|
Мансаб даври 1689 – 1694 | |
| Ўтмишдоши | Худойдодхон |
| Вориси | Жўжихон |
| Шахсий маълумотлари | |
| Вафоти | 1694 |
| Онаси | Тўхта хоним |
| Отаси | Анушахон |
| Дини | Ислом |
У укаси Худойдодхон вафотидан кейин хон ҳокимиятини кучайтириш сиёсатини давом эттирди. Худойқули-иноқ ва Бухоро хони Субхонқули қўшинлари ёрдами билан ҳокимиятга келди. Эренгхон хон ҳокимиятини мустаҳкамлаш сиёсатини давом эттирди. Кўп ўтмай Бухоро хонлигига элчи юборади ва давлат ҳокимиятини тўлиқ ўз қўлига олади.
Тез орада Эренгхон аштархонийларнинг Хуросонга юришидан фойдаланиб, Бухоро хонлигига қарши қўшин юборади. Бироқ Хива қўшини Бухоро яқинида мағлубиятга учрайди.
Шу билан бирга, Эренгхон Эрон билан яхши алоқалар ўрнатади. Россия подшоси билан Қалмиқ хони Аюкага қарши бирга ҳаракат қилиш, Тюк-Каран қал’аси орқали савдони кенгайтириш тўғрисида келишиб олинади.
Унинг яқин дўсти шоир ва меъмор Мавлоно Вафо эди. Эренгхоннинг буйруғи билан Хива қалъасида Кўринишхона қурилди. Унинг ҳукмронлиги даврида хоннинг яқин ҳамкори Муҳаммад Ризабек Хивада мадраса қурдирган. У атиги икки йил ҳукмронлик қилди ва 1694-йилда тасодифан отдан йиқилиб вафот этди. Ҳожи Муҳаммадхоннинг авлоди бўлган Жўжи султон ҳокимиятга келди.
Адабиётлар
- Йўлдошев М., Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши, Т., 1959;
- Гулямов Я. Г., Памятники города Хиви, Т., 1941;
- Худойберганов К., Хива – 2500. Хива хонлари шажараси, Хива, 1996.
- Гулямов Й. Г., История орошения Хорезма с древнейшикҳ времен до нашикҳ дней. Ташкент. 1957
- История Узбекистана. Т.3. Т.,1993.
- История Хорезма. Под редакцией И. М. Муминова. Ташкент, 1976