Зиёсферада исми Эргаш ва фамилияси Акрамов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Эргаш Акрамов Акромович — (1931-йил 5-июлда Тошкент шаҳри) иқтисод фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби.

Акрамов Эргаш Акромович
Таваллуди 5-июл 1931-йил
Тошкент, Ўзбекистон
Вафоти ?
Фуқаролиги  УЗБ
Миллати Ўзбек
Соҳаси Молия, Иқтисод
Машҳур ишлари Иқтисодий тараққиётнинг „Ўзбек модели“ амалда",
Принсипи „Узбекской модели“ экономического прогресса
, Корхоналарнинг молиявий ҳолати таҳлиди[1]
Мукофотлари Oʻzbekiston fan arbobi

Таржимаи ҳоли

Акрамов Эргаш Акромович 1931-йил 5-июлда Тошкент шаҳридаги ишчи оиласида дунёга келган. 1946-1949-йилларда Тошкент молия-кредит техникуми талабаси, кейинчалик Ленинград Молия-иқтисод институтининг Педагогика факултетини тугатган. 1953-1956-йилларда мазкур институтнинг статистика кафедраси аспирантурасида таҳсил олган.

Фаолияти

  • 1976-1981-йилларда Тошкент халқ хўжалиги институти (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети) статистика кафедраси доценти, кафедра мудири ва илмий ишлар бўйича проректори лавозимларида фаолият олиб борган.
  • 1981-1984-йилларда Ўзбекистон олий ва ўрта махсус талим вазирлиги давлат инспексияси бўлими бошлиғи;
  • 1984-1990-йилларда Тошкент олий партия мактаби кафедра мудири лавозимида ишлаган.

Профессор Акрамов илмий-педагогик фаолият билан бирга бир қаторда раҳбарлик лавозимларида ҳам фаолият кўрсатган.

  • 1991-1992-йилларда Тошкент политология институтида кафедра мудири;
  • 1992-2002-йилларда Тошкент молия институти ҳузуридаги Молия-банк ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тармоқлараро институти кафедра мудири;
  • 2002-2004-йилларда Банк-молия академияси илмий маркази раҳбари;
  • 2004-2009-йилларда Тошкент молия институти ҳузуридаги Молия-банк ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тармоқлараро институти кафедра мудири;
  • 2009-йилда Тошкент молия институти ҳузуридаги Педагогик маҳорат мактаби директори;
  • 2010-2011-йилларда Тошкент молия институти „Молиявий таҳлил“ кафедраси профессори;
  • 2011-йилдан институтнинг „Иқтисодиёт назарияси“ кафедраси профессори лавозимида фаолият олиб борган.

Илмий мероси

Олим раҳбарлигида 40 дан ортиқ фан номзоди ва фан докторлари етишиб чиққан. Э.А.Акрамов Ўзбекистон мустақиллиги даврида республика тараққиётининг „Ўзбек модели“ (Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг асарлари асосида) муаммолари ва корхоналарнинг молиявий таҳлили соҳасида илмий тадқиқот ишлари олиб борган ва конференсияларда 25 дан ортиқ маърузалар қилган. Республика журналларида 20 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган.

Илмий асарлари

  • „Узбекистан на пути к ринку: теоретические основи, условия и практика перехода“. Т.,1993 г;
  • Принсипи „узбекской модели“ экономического прогресса [2]
  • Формированиэ „Узбекской модели“ экономического прогресса [3]
  • Иқтисодий тараққиётнинг „Ўзбек модели“ амалда". Ўқув қўлланма.Т., 2011-йил [4].
  • „Экономическиэ реформи в Республике Узбекистан“. Москва, 1998 г[5];
  • Институты народного хозяйства - Научно-исследовательская работа - Ташкент Акрамов, Эргаш Акрамович[6].

Илмий унвонлари

Профессор Акрамов:

  • 1958-йилда иқтисод фанлари номзоди;
  • 1960-йилда доцент;
  • 1976-йилда иқтисод фанлари доктори, профессор даражасини олган.
  • 1981-йилда унга Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби фахрий унвони;
  • 2010-йилда АНТИҚВЕ WОРЛД халқаро фанлар академиясининг академиги унвони берилган.

Манбалар

Ҳаволалар

Акрамов, Эргаш Акрамович — Ташкенцкий институт народного хозяйства в развитии науки Узбекистана реформи в Узбекистане: достижения, проблеми, перспективи[сайт ишламайди]