Ergash Fozilov
Фозилов Эргаш Исмоилович' (1933.10.3, Янгийўл шаҳри — 12.05.2014) — тилшунос, туркийшунос олим.
Ўзбекистон Фанлар академияси академик (2000), филология фанлари доктори (1967), профессор (1976). Москва университети филология факултетини ва айни пайтда шу университет қошидаги Шарқ тиллари инцтитутини тугатган (1957). Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида кичик ва катта илмий ходим (196068), тарихиетимологик луғатлар бўлими мудири (1968 — 82), айни пайтда директор ўринбосари (1974—82), Берлин университети шарқ тиллари факултети профессор (1982—86), Тошкент вилояти партия комитети котиби (1987—89), Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари (1990—92). Ф.нинг илмий ишлари туркий тиллар, жумладан, ўзбек тилининг шаклланиш тарихи, тараққиёт йўллари, эски ўзбек тили грамматикаси, лексикаси тадқиқига, 14— ХВ аср ёзма ёдгорликларини ўрганишга багишланган. Ф. 4 жидсли "Алишер Навоий асарлари тилининг изохли луғати" (1983— 85) тузувчиларидан бири.
Манбалар
- Ўзбек тилининг тарихий морфологияси, Т., 1966; Эски ўзбек тили. 14аср Хоразм ёдномалари, 13 ж.лар, Т., 1996, 1971, 1973; Хўжандий. Латофатнома, Т., 1976.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |