Зиёсферада исми Эргаш ва фамилияси Нуриддинов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Эргаш Нуриддинов (1906-йили туваллуд топган — 1938-йил 5-октябрда) — Наманган шаҳар партия комитетига сафига қабул қилинган. Партия комитети секретарларини қайта тайёрлаш курсида ўқиган, Наманган коммунал колхозда, ёғмой ишчилари касаба уюшмасининг аъзоси, Наманган шаҳридаги 3-ёғ заводида юк ташувчи, Наманган шаҳридаги 32-сонли пахта заводда прессловчи, 32-пахта завод партия ташкилотининг секретари ва 3-ёғ заводи директори[1].

Эргаш Нуриддинов
Таваллуди 1906-йил
Вафоти 5-октябр 1938-йил
Наманган вилоятиSSSR bayrogʻi СССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Фаолият йиллари 1927—1937-йиллар
Болалари 2[1]

Ҳаёти ва таълими

Эргаш Нуриддинов 1906-йили Наманганда шаҳрида ишчи оиласида туғилган. Ўзбек, ижтимоий аҳволи — хизматчи[1]. 1920-1923-йиллари Наманган шаҳридаги 4 йиллик бошланғич мактабни битирган, Наманган шаҳар коммунистик билим юртида 2 йил ўқиган. СССР Манбаларда келтирилишича аҳли аёли, отаси, онаси ҳамда 2 ёшлик ўғли борлиги, яшаш манзили Наманган шаҳри, Лаббатагин дахаси, 3-уй деб кўрсатилган[2]. Олий суди Ҳарбий коллегияси сайёр сессиясининг 1938-йил 14-октябрдаги йиғилишида Нуриддинов Эргаш отувга ҳукм этилган, жазо ўша куни ижро этилган[3].

Фаолияти

1927-йилдан ёғмой ишчилари касаба уюшмасининг аъзоси бўлган. 1930-йили Наманган шаҳар партия комитетида партия сафига қабул қилинган[1].

1936-йили 1-декабридан 1937-йил 28-февралигача партия комитети секретарларини қайта тайёрлаш курсида ўқиган. 1937-йил 13-февралда тўлғизган ходимларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақасида унинг меҳнат фаолияти акс эттирилган[1].

1923-йилдан 1925-йилгача Наманган коммунал колхозда, 1925-1926-йиллари Наманган шаҳридаги 3-ёғ заводида юк ташувчи, 1926-1933-йиллари Наманган шаҳридаги 32-сонли пахта заводда прессловчи лавозимда фаолият юритган[1].

1933-йилдан 1935-йилгача 32-пахта завод партия ташкилотининг секретари, 1935-1937-йилгача 3-ёғ заводи директори бўлиш ишлаган. 1929-1934 йиллардаги партия тозаловидан ҳеч қандай эътирозларсиз ўтган[1].

Адабиётлар

  • Шамсутдинов, Рустамбек. Ўзбекистонда советларнинг қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари. Тошкент: „СҲАРҚ“ НАСҲРИЙОТ-МАТБАА АКСИЙАДОРЛИК КОМПАНИЙАСИ, 2012 — 432 бет. ИСБН 978-9943-00-481-8.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 Шамсутдинов, Рустамбек. Ўзбекистонда советларнинг қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари. Тошкент: "СҲАРҚ" НАСҲРИЙОТ-МАТБАА АКСИЙАДОРЛИК КОМПАНИЙАСИ, 2012 — 432 бет. ИСБН 978-9943-00-481-8.. 
  2. ↑ ЎзР ПДА, 58-фонд, 65-рўйхат, 359-иш, 86-89-варақлар
  3. ↑ РФ РФХХМА, 7-фонд, 1-рўйхат, 10-иш, 539-варақ.