Зиёсферада исми Эргаш ва фамилияси Орипов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Эргаш Орипов (2-март 1931-йил, Тошкент вилояти – 17-ноябр 1997-йил, Тошкент) – кимёгар олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1993), кимё фанлари доктори (1972), профессор (1974). Ўрта Осиё университетини тугатган (1953). Ўзбекистон Фанлар академияси Кимё институтида директор муовини (1976—82), лаборатория мудири (1965—95). Эргаш Ориповнинг илмий ишлари табиий минерал сорбентлар ғоваклиги ва сирт кимёсини бошқаришнинг физиккимёвий асослари ҳамда усулларини, сирт-фаол моддалар ва сувда эрувчан полимерлар (полиэлектролитлар) эритмаларида тузилмалар ҳосил бўлиши ва гидрофоб боғланишига таъсир кўрсатишга оид. Табиий минерал хом ашёлар асосида самарали адсорбентлар, тўлдиргичлар олиш, тупроқ структурасини яхшилаш ва кўчма қумларни кимёвий мустаҳкамлашнинг асосларини ишлаб чиққан.

Манбалар

  • Природниэ минералниэ сорбенти, их активирование и модифицирование, Т., 1970; Активниэ сентри природних минералних дисперсий, Т., 1993.