Зиёсферада исми Эргашали ва фамилияси Шодиев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Эргашали Шодиев — (1932—2005) адабиёцҳунос, навоийшунос, Филология фанлари доктори (1973), профессор (1973).

Олим 1932-йил 1-октабрда Тожикистоннинг Хўжанд вилояти Конибодом туманида туғилган. Хўжанд давлат университетини тугатган.

Фаолияти

Хўжанд давлат университетида ўқитувчи (1956—1967), ўзбек адабиёти кафедраси мудири (1967—1969), катта илмий ходим (1970—1972) ва профессор (1973) бўлиб ишлаган.

Асарлари

„Тожикистонда Навоийни ўрганиш“ (1965), „Алишер Навоий ва унинг салафлари“ (1967), „Алишер Навоий ва ёш тожик адабиёти“ (1969), „Ўзбек-тожик адабий алоқалари тарихидан“ (1973), „Алишер Навоий ва форс-тожик тилидаги адабий мероси“ (1990) каби китоблари чоп этилган.

Вафоти

2005-йил Хўжандда вафот этган[1].

Манбалар

  1. ↑ ХХ аср Ўзбек мумтоз адабиёцҳунослиги. Тошкент: «Ўзбекистон миллий энсиклопедияси» [2016] — 220-бет.