Эргастериялар (юнонча: — ишлайман) — Юнонистон, эллинизм давридаги Шарқда, сўнгра Рим империясининг шарқий вилоятлари ва сўнгра Византияда — ҳунармандчилик устахоналари. Одатда, Э.да қуллар меҳнатидан фойдаланилган. Э. эгалари гоҳида ўзлари ҳам улар билан ишлашган, ёхуд қуллар устидан назорат қилиб туришган. Баъзан Э. қулназоратчиларга топширилган. Юнонистондаги Э. яхши тадқиқ этилган. Уларда қуллар сони унча кўп бўлмаган: 3—4, 10—12 та, баъзан 30 дан ошган. Фақат милоддан аввалги ИВ асрга келиб 100 та қул бўлган Э. қайд этилган. Э. ҳунармандчиликнинг барча соҳаларида мавжуд эди. Конлар қошидаги Э.да меҳнат оғир бўлган.