Эриксон Йирсон Галлардо Торо (1996-йил 26-июлда туғилган) - Венесуэлалик профессионал футболчи. Ҳозирда УСЛ чемпионатининг "Феникс Рисинг" клубида ҳужумчи сифатида тўп суради.

Ҳаётнинг бошланғич даври

У тўрт ёшига етганда отаси мураббийлик қилган "Фундарлео Раул Леон" клубида футбол ўйнай бошлайди[1]. Кейинчалик у Санта Барбара ва Потрос де Баринас ФC кубларида фаолиятини давом эттиради, 17 ёшида Замора ФCга келиб қўшилади[2].

Клуб карераси

У 2014-йилнинг 16-февралида “Атлетико Эл-Вижия”га қарши ўйинда “Самора” сафида илк дебют ўйинини ўтказади[2]. Ўзининг дастлабки икки йилида у захира ўйинчиси сифатида ҳаракатланганига қарамасдан, у 2016-йилги мавсумдан бошлаб ўн тўққиз ёшида жамоанинг мунтазам ўйинчига айлансди[3] 2018-йилги Апертура финалининг иккинчи ўйинида Галлардо жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда ягона голни уради ва Замора умумий ҳисобда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади[4]. Клубдаги фаолияти давомида у 2014, 2015, 2016 ва 2018-йилларда тўрт маротаба чемпионликни қўлга киритади[5][4][6].

2019-йилнинг июл ойида у Торонто ФC билан Мажор Леагуэ Соccер[7] турнирида иштирок этади. Торонто ўзининг МЛС ҳуқуқларини Орландо Сити СC дан сотиб олгандан сўнг, Галлардони 50 000 АҚШ доллари эвазига харид қилади[8]. Клубга қўшилганидан кўп ўтмай, тўртта жароҳатни бошдан кечирганидан сўнг, у Торонто учун дебютини 2019-йил 7-августда Канада чемпионатида Оттава Фюри ФКга қарши баҳсда ўтказади[9]. У ўзининг МЛСдаги биринчи ассистини 15-сентябр куни Колорадо Рапидсга қарши ўйинда қайд этади[10]. Мавсум ўрталарида янги жамоага келган ўйинчи дебют мавсумида бор-йўғи бешта ўйинда майдонга тушади, буни сабабини мураббий Грег Ванни жамоага у кеч келгани билан боғлаб, тизимни яхши билиши туфайли ундан кўра асосий таркибда бутун мавсум ўйнаган футболчиларни тушуришни афзал кўришини билдириб ўтади[11]. Торонто МЛС кубоги финал босқичига йўл олгани учун у плей-офф босқичи ўйинларида иштирок этмади ва у мавсумни деярли захира ўйинчиси сифатида ўтказади[12][13] 2021-йил 7-апрел куни Мексиканинг “Леон” жамоасига қарши КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси ўйинида, захира ўйинчи сифатида майдонга тушгандан сўнг, Галлардо биринчи тегинишда тўпни эгаллаб, ҳисобни тенглаштирган гол учун қулай имконий яратади[14]. Лекин кейинчалик жароҳати[15] туфайли ўйинни тарк этишга мажбур бўлади. 2021-йилда жароҳатидан тузалгач, у бир неча ўйин учун Торонто ФC ИИ га ижарага берилади[16]. 2021-йилги мавсум охирида Галлардонинг шартномаси тугайди ва у клубни тарк этади[17].

Халқаро карераси

2019-йилнинг май ойида у Венесуэла терма жамоасига илк бор чақирув олади[18]. У 2019-йил 1-июн куни Эквадор билан бўлган ўйинда захирадан майдонга тушади ва ушбу ўртоқлик ўйинида 1:1 ҳисобида дурранг натижа қайд этади[19][20]. 2022-йилнинг июн ойида у уч йиллик танаффусдан сўнг яна терма жамоага Малта ва Саудия Арабистонига қарши ўйинларга чақирилади, аммо мусобақа давомида захира ўйинчиси сифатида иштирок этади ва майдонга тушмайди[21].

Шахсий ҳаёти

Галлардонинг Венесуэла футболидаги лақаби тезлиги туфайли Метеоро (Метеор) ҳисобланади[22][23] 2019-йилда Галлардо ва унинг рафиқаси қиз фарзандли бўлишади[24].

Манбалар

  1. ↑ Чаcон. „Галлардо ҳаcе донативос а уна эсcуэла де фúтбол эн Баринас“ (эс). Меридиано Телевисиóн.
  2. ↑ 2,0 2,1 Мистаже. „Эриcксон Галлардо ретумба эн эл баломпиé венезолано“ (эс). Соловенех (2018-йил 13-сентябр).
  3. ↑ „Эриcксон Галлардо луча пор ун пуэсто эн ла титулар дел Замора“ (эс). Меридиано Телевисиóн (2016-йил 26-январ).
  4. ↑ 4,0 4,1 Замора Cалафат. „Эриcксон Галлардо эс нуэво жугадор дел Торонто Ф.C.“ (эс). Меридиано Телевисиóн (2019-йил 9-июл).
  5. ↑ Давидсон. „Торонто ФC оптимистиc абоут рест оф сеасон ас Галлардо, Гонзалез жоин тҳе фолд“. Торонто Стар (2019-йил 9-июл).
  6. ↑ Чаcон. „Эриcксон Галлардо деслумбра эн эл Cлаусура 2018“ (эс). Меридиано Телевисиóн (2018-йил 25-август).
  7. ↑ „Торонто ФC сигнс Венезуэлан wингер Эриcксон Галлардо“. торонтофc.cа. Торонто ФC (2019-йил 9-июл). Қаралди: 2020-йил 5-май.
  8. ↑ Торрес. „Орландо Cитй Усинг Дисcоверй Лист Cреативелй“. Тҳе Мане Ланд (2020-йил 27-феврал).
  9. ↑ Давидсон. „Реcент аддитионс гиве ТФC дептҳ, оптионс фор плаёфф рун“. Торонто Стар (2019-йил 9-август).
  10. ↑ Мосқуэра. „Эриcксон Галлардо да асистенcиа эн ла МЛС“ (эс). Меридиано Телевисиóн (2019-йил 15-сентябр).
  11. ↑ Буфферй. „ТФC'с Галлардо ҳиц тҳе ресет буттон“. Торонто Сун (2020-йил 27-феврал).
  12. ↑ Буфферй. „ТФC ремаинс cонфидент ин Галлардо“. Торонто Сун (2019-йил 11-ноябр).
  13. ↑ Чаcон. „Эриcксон Галлардо: Венго муй энфоcадо пара ун аñо де мучос éхитос“ (эс). Меридиано Телевисиóн (2020-йил 20-феврал).
  14. ↑ Буфферй. „Шортҳандед Торонто ФC ҳолдс он фор а драw ин ҳот анд стеамй Леон“. Торонто Сун (2021-йил 7-апрел).
  15. ↑ Рҳодес. „Жозй Алтидоре анд Эриcксон Галлардо леаве Cлуб Леон гаме wитҳ инжуриэс“. Wакинг тҳе Ред (2021-йил 7-апрел). 2023-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-сентябр.
  16. ↑ „Торонто ФC лоан Эриcксон Галлардо то ТФC ИИ“. Торонто ФC (2021-йил 18-июл).
  17. ↑ „Торонто ФC Анноунcе Еар-Энд Ростер Деcисионс“. Торонто ФC (2021-йил 1-декабр).
  18. ↑ Чаcон. „Эриcксон Галлардо: Дарé ло межор пара ганарме ун пуэсто“ (эс). Меридиано Телевисиóн (2019-йил 21-май).
  19. ↑ Рҳодес. „Торонто ФC сигн wингер Эриcксон Галлардо“. Wакинг тҳе Ред (2019-йил 9-июл). 2023-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-сентябр.
  20. ↑ Перез Эсис. „Эриcксон Галлардо а ҲСМ: "Но вамос а бажар ла гуардиа"“ (эс). Ҳиспаниc Спорц Медиа (2019-йил 18-октябр). 2022-йил 5-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-сентябр.
  21. ↑ „Эриcксон Галлардо суммонед то тҳе Винотинто“. Пресс Cомпа (2022-йил 31-май). 2022-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-сентябр.
  22. ↑ Чаcон. „"Метеоро" Галлардо қуиэре мострар су cалидад эн cирcуитос интернаcионалес“ (эс). Меридиано Телевисиóн (2019-йил 14-феврал).
  23. ↑ Чаcон. „Эриcксон Галлардо, эл велоз й десеқуилибранте дел Замора ФC“ (эс). Меридиано Телевисиóн (2018-йил 16-феврал).
  24. ↑ Сингҳ. „Торонто ФC’с Эриcксон Галлардо: ‘Тҳис еар ис гоинг то бе дифферент’“. Wакинг тҳе Ред (2020-йил 7-март). 2023-йил 21-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-сентябр.