Эрин Груwелл (1969-йил 15-августда туғилган) — ўзининг ноёб таълим бериш усули билан машҳур бўлган америкалик ўқитувчи, Тҳе Фреэдом Wритерс Диарй (Озодлик куйчилари кундалиги) (1999) асари ижодкорларидан бири. 2007-йилда суратга олинган „Фреэдом Wритерс“ (Эркинлик куйчилари) филми ва 2019-йилги ПБСнинг „Фреэдом Wритерс: Сториэс фром тҳе Ҳеарт“ (Озодлик куйчилари: Юракдан ҳикоялар) ҳужжатли филми унинг ҳикоясига асосланган.

Эрин Груwелл
Таваллуди 1969-йил 15-август (1969-08-15) (57 ёш)
Касби Фреэдом Wритерс Фоундатионда ижрочи директор, устоз-мураббий, муаллиф, ижтимоий фаол, подкастчи
Турмуш ўртоғи
Кевин Шерман[1]
(турм. 1992; ажр. 1997)

Таълими

Эрин Груwелл Калифорниянинг Глендора шаҳрида Анаҳеим Ангелс бейсбол жамоаси скаути Степҳен Доугласс Груwелл ва Сандра Фае Аллейлар оиласида туғилган. Ота-онаси у ҳали гўдаклидаёқ ажрашиб кетишган. У Калифорниянинг Ла Верне шаҳридаги Бонита ўрта мактабини ва Ирвинедаги Калифорния университетини тамомлаган. Шунингдек, Груwелл у ерда „Лаудс анд Лаурелс Дистингуишед Алумни“ мукофотига сазовор бўлган. Калифорния штат университетида магистратурани тугатгам ва олийгоҳнинг таниқли битирувчиларидан бири бўлган.

Эрин дастлаб ўқитувчи эмас, балки ҳуқуқшунос бўлиш учун юридик мактабга боришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Янгиликларда 1992-йилги Лос-Анжелесдаги тартибсизликларни томоша қилгандан сўнг, ўз касбини ўқитувчиликка ўзгартиришга қарор қилади. У шундай бу қарори ҳақида шундай дейди: „Сиз суд залида болани ҳимоя қилаётганингизда, баҳс аллақачон бой берилган, деб ўйлай бошладим. Менимча, ҳақиқий баҳс шу ерда, айнан синфхонада бўлиши керак“.

Фаолияти

Груwелл талабаларга дарс беришни 1994-йилда Калифорния штатининг Лонг-Беач шаҳридаги Wоодроw Wилсон ўрта мактабида бошлайди. Унга мактабда ўзлаштириши паст бўлган ўқувчилар бириктирилади. Шарауд исмли талаба бола, Wилсон ўрта мактабининг рақиби бўлган мактабдан кўчиб ўтган. Шарауд у ерда ўқитувчисини қурол билан қўрқитган[2].Шу аснода, ўқув йили бошланишидан бир неча ой ўтгач, бошқа ўқувчилардан бири унга лаблари катта тасвирланган афро-америкалик расмини узатади. Груwелл ўз шогирдларига худди шундай чизмалар Ҳолокостга олиб келганлигини айтиб беради. Талабаларидан бири ундан ҳолокост нима эканлигини сўраганда, Груwелл ўқувчисига тушунарсиз нигоҳ билан қараб қолди. Унинг шогирдларидан ҳеч бири ХХ асрнинг энг машъум воқеаларидан бири ҳақида эшитмаган эди[2][3]. Груwелл ўқувчиларни Счиндлер'с Листни кўриш учун олиб боради. Ўз чўнтагидан янги китоблар сотиб олади ва меҳмон спикерларни таклиф қилади[4].

Бир йил давом этган стажёрликдан сўнг, Груwелл Wилсон мактабига асосий ўқитувчи сифатида қайта ишлай бошлайди. Бу сафар унга иккинчи курс ўқувчилари берилади. Унинг кузги семестри Калифорниядаги 187-сонли таклиф (1994) — талабалар норозиликлари туфайли қийин бошланди.

Ўқитувчиликдан сўнг

Груwелл 1998-йилда, атиги тўрт йиллик ўқитувчилик карерасидан сўнг, Wилсон ўрта мактабини тарк этди ва Лонг-Беач шаҳридаги Калифорния штати университетида профессор сифатида ишлай бошлади. Кейинчалик, Фреэдом Wритерс (Озодлик куйчилари) усулини бутун мамлакат бўйлаб ёйишга қаратилган Фреэдом Wритерс Фоундатион (Эркинлик куйчилари жамғармаси)ни ташкил этишни давом эттирди[5].

Тҳе Фреэдом Wритерс Диарй (Озодлик куйчилари кундалиги) — 1999-йилда Эрин Груwелл ва Фреэдом Wритерс (Озодлик куйчилари) ҳамкорлигида ёзилган китоб. Ушбу китоб 2007-йилда Ҳиларй Сwанк Груwелл ролини ўйнаган Фреэдом Wритерс филмининг асоси бўлиб, 2019-йилги ПБС ҳужжатли филми „Фреэдом Wритерс: Сториэс фром тҳе Ҳеарт“нинг мавзусидир.

У ўз бошидан кечирганлари ҳақида "Теач wитҳ Ёур Ҳеарт: Лессонс И Леарнед фром тҳе Фреэдом Wритерс" (Қалбинг ила ўргат: Озодлик куйчиларидан ўрганган сабоқларим) номли автобиографик ҳикоя ёзган ва у филм чиқиши билан бир вақтда чоп этилган.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Фреэдом Wритерс (2007) Тривиа“. ИМдБ. Қаралди: 14-август 2021-йил.
  2. ↑ 2,0 2,1 Фреэдом Wритерс. Тҳе Фреэдом Wритерс Диарй. Неw Ёрк: Броадwай Боокс, 1999 — 2–5-бет. ИСБН 0-385-49422-Х. 
  3. ↑ „Тҳе фреэдом wритерс: соме cонсидеред ҳер cласс а лост cаусе, бут ин ҳер фирст еар оф теачинг, Эрин Груwелл чалленгед ҳер студенц то беcоме а cоммунитй оф wритерс“. Инструcторрр (новембер–деcембер 2004). 23-май 2007-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-январ 2007-йил.
  4. ↑ Эрин Груwелл — Фреэдом Wритерс Мовиэ — Тҳе Реал Сторй
  5. ↑ „Абоут Эрин Груwелл“. Фреэдом Wритерс Фоундатион. 2007-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-январ 2007-йил.

Ҳаволалар