Эрисиҳтон (қадимги юнонча: Ἐρυσίχθων қадимги юнонча: Ἐρυσίχθων „ерлар қўриқчиси“ ёки „ер тақсимловчи“) — қадимги юнон мифологиясида[1][2] Фессалия қироли Триопнинг ўғли (бошқа бир версияга кўра, Мирмидоннинг ўғли[3]), Мнестранинг (Местра) отаси. Манбаларда Эфон исми билан ҳам келади[4].

Овидийнинг ёзишича, у гамадриаданинг қони оқиб турадиган муқаддас Деметра эманини кесиб ташлаган[5]. Каллимахнинг сўзларига кўра, Эрисиҳтоннинг 20 нафар хизматкори Дотия (Фессалия) даги Деметра ўрмонида ўсадиган теракларни кесиб чиқишган[6].

Илоҳларга нисбатан ҳурмациз муносабати учун Эрисиҳтон Деметра томонидан жазоланган ва унга қондириб бўлмайдиган очлик балоси юборилган. Эрисиҳтон уйида бор ҳамма нарсани еб қўйган, барча пулларини овқат учун сарфлаган, қизи Мнестрани бир неча бор қулликка сотиб юборган (у ташқи қиёфасини ўзгартира олар ва сотилганидан кейин отасининг ёнига қочиб келарди). Эрисиҳтон охир-оқибатда танасини ҳам кемириб, ўзини-ўзи йўқ қилган.

Яна қаранг

Ҳаволалар

  1. ↑ Мифи народов мира. — М., 1991-92. В 2 т. Т.2. — С. 667
  2. ↑ Любкер Ф. Реалний словар классических древностей. — М., 2001. В 3 т. Т. 1. — С. 552.
  3. ↑ Клавдий Элиан. Пёстриэ расскази, И, 27
  4. ↑ Гесиод. Перечен женщин, фр.43а М.-У.
  5. ↑ Овидий. Метаморфози, ВИИИ 740—878.
  6. ↑ Каллимах. Гимни, ВИ, 31-65.