Эржон Тола (1986-йил 15-декабрда туғилган) – албаниялик тоғ чанғичиси. У 2006, 2010[1], 2014 ва 2018-йиллардаги Қишки Олимпия ўйинларида Албания шарафини ҳимоя қилган[2].

Эржон Тола
Шахсий маълумотлари
Таваллуд санаси 1986-йил 15-декабр (1986-12-15) (39 ёш)
Тирана, Албания
Бўйи 1.81 м
Спорт
Мамлакат Albaniya bayrogʻi Албания
Қайси спорт Супер-Г, гиант слалом, слалом

Биографияси

Тола 1986-йилда Тирана шаҳрида туғилган. У машғулотларни Италияда олиб боради ва 1992-йилдан бери Cервиниа ҳудудида яшаб келмоқда[3].

Карераси

Эржон Тола 2006-йилдаги илк Олимпия иштирокида эркаклар ўртасидаги супер-Г баҳсида маррага етиб келган спортчилар орасида охирги ўринни эгаллади, бироқ гигант слаломда 35-ўринни қўлга киритди[4].

2010-йилги Қишки Олимпиада ўйинларида эса у слалом баҳсида 48-ўринни, гигант слаломда эса 63-ўринни эгаллади.

2013-йилда Тола илк бор Жаҳон чемпионати ҳамда Жаҳон кубоги мусобақаларида иштирок этди.

У 2014-йилги Қишки Олимпиада ўйинларида ҳам ўйинларида Албанияшарафини ҳимоя қилди, аммо машғулот вақтида олган жароҳати сабабли ҳеч бир мусобақада қатнаша олмади.

2018-йилда Эржон Тола ва Суэла Меҳилли Жанубий Кореяда бўлиб ўтган 2018-йилги Қишки Олимпиада ўйинларида Албания делегациясидан жой олган. Бу Толанинг тўртинчи, Меҳиллийнинг эса иккинчи Олимпия ўйинлари эди[5].

Тола ўз фаолиятидаги энг яхши натижасини 2021-йилда ФИС Алпине Wорлд Ски Чампионшипс 2021 (Кортина-дъампецсо)да ўтказилган Жаҳон чемпионатида слалом баҳсида қайд этган[6].

Манбалар

  1. ↑ „Эржон Тола“. Спорц Референcе. 2020-йил 18-апрелда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Картолина 2014“. Албаниан Натионал Олймпиc Cоммиттеэ. 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 16-декабр.,
  3. ↑ „CТВ“. 2010-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 17-феврал.
  4. ↑ „Эржон Тола, Алпине Скиинг“. CБC Cанада, ВАНCОУВЕР НОW.
  5. ↑ „Тwо Италй-басед скиэрс репресент Албаниа ат Соутҳ Кореа'с Wинтер Олймпиcс“ (эн-УС). Тирана Тимес (2018-йил 6-феврал). Қаралди: 2018-йил 11-феврал.
  6. ↑ „Анотҳер реcорд фор Албаниан скиэр Эрион Тола: 29тҳ ин тҳе wорлд“ (эн-УС). Оcулус Неwс (2021-йил 23-феврал). Қаралди: 2021-йил 13-октябр.