„Эрк саодати“, тўлиқ номи „Сайланма. Эрк саодати. 6-жилд: Мақолалар, суҳбатлар, шарҳлар, хотиралар“ — ўзбек шоири Эркин Воҳидов қаламига мансуб проза асарлар тўплами. Яна етти китоб – „Баҳор таровати“, „Ёз ҳарорати“, „Куз саховати“, „Қиш ҳаловати“, „Қалб садоқати“ асарларидан ҳамда икки жилд бадиий таржималардан иборат „Тўла асарлар тўплами“ деб номланган саккиз жилдли тўпламнинг олтинчи жилди. 2018-йил Тошкент шаҳрида „Шарқ“ нашриёт-матбаа аксиядорлик компанияси бош таҳририятида чоп этилган[1]. Тўпламга муаллиф Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин ёзган публицистик асарлари киритилган.

Сайланма. Эрк саодати. 6-жилд: Мақолалар, суҳбатлар, шарҳлар, хотиралар
Муаллиф(лар) Эркин Воҳидов
Тил ўзбекча
Жанр(лар)и мақолалар, суҳбатлар, шарҳлар, хотиралар
Нашр этилган санаси 2018
Нашриёт „Шарқ“ нашриёт-матбаа аксиядорлик компанияси бош таҳририяти
Саҳифалар сони 312
ИСБН ИСБН 978-9943-26-774-9
Аввалгиси „Қалб садоқати“

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Сайланма, 6-жилд, ИПАК „Шарқ““. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси. Қаралди: 2020-йил 15-декабр.[сайт ишламайди]