Эркен Медатович Кагаров (1966-йил 6-апрел, Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР) – россиялик дизайнер, Перм дизайнни ривожлантириш маркази иш бошқарувчиси (2011–2012)[1] ва Артемий Лебедев студиясининг бадиий раҳбари[2].

Эркен Кагаров
Таваллуди 6-апрел 1966-йил
Касби Дизайнер

Ҳаёти

Эркен Кагаров Тошкент шаҳрида санъаткорлар оиласида таваллуд топган. Медат Айтохунович Кагаров унинг отаси эди. Бўлажак дизайнер 1992-йилда Тошкент санъат институтини тамомлаб, ўша йили Москвага кўчиб ўтган.

Унинг дизайн соҳасидаги биринчи иш жойи „Гратис“ реклама агентлиги эди. Агентликда 1992-йилдан 1994-йилгача фаолият олиб борган. 1994-йилда „Имадесигн“ студиясига асос солган ҳамда 1994-йилдан 2010-йилгача шу студияда ижодий директор лавозимида ишлаган. 1999-йилда График дизайн олий академик мактабининг ижодий бўлими бошлиғи бўлган.

Кагаров 2011-йилдан 2012-йилгача Перм дизайнни ривожлантириш марказининг бадиий раҳбари бўлган[1][3][4][5]. 2012-йилдан Артемий Лебедев студиясининг бадиий раҳбари лавозимида фаолият юритган.

Кагаров 2012-йилдан Артемий Лебедев студиясида бадиий раҳбар вазифасида ишлаган. График дизайн академияси академиги ҳамда 2001–2007-йиллар орлиғида вице-президенти бўлган.

Эркен Медатович Москва Рассомлар уюшмаси, Россия Дизайнерлар уюшмаси аъзоси, Россия бадиий раҳбарлар клуби ҳамда Москва архитектура қўмитасининг архитектура кенгаши қошидаги Бадиий кенгаш аъзоси бўлган[6][7][8].

Мукофотлари

Эркен график дизайн бўйича кўплаб логотип ва графика танловларида ғолиби бўлган. 1997, 1998, 1999, 2001-йилларда „Дизайн. Йилнинг энг яхши иши“ кўргазма-танловида „Виктория“ миллий мукофотига сазовор бўлган. 1999-йил Москвада „Мастерская конструктивизма. Геометрия, структура, орнамент, свет“ танловида биринчи ўринни қўлга киритган. „Упакофка – Звезда России – 2002“ танловида олтин медал соҳиби бўлган[9].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „ПЦРД возглавит Эркен Кагаров“ (ру). «Коммерсантъ» (2011-йил 25-феврал). Қаралди: 2021-йил 27-март.
  2. ↑ „Эркен Кагаров“ (ру). Студия Артемия Лебедева. 2021-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-март.
  3. ↑ „Эркен Кагаров покидает пост художественного руководителя ПЦРД“ (ру). «Коммерсантъ» (2012-йил 9-август). Қаралди: 2021-йил 27-март.
  4. ↑ Эркен Кагаров. „Я принял решение уйти из ПЦРД. На то было несколько причин“ (ру). Ливежоурнал (2012-йил 11-август). 2017-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-март.
  5. ↑ „«Даже если в городе холодно и всегда дует ветер, это может быть воспринято как его уникальность»“ (ру). «Коммерсантъ». Қаралди: 2021-йил 27-март.
  6. ↑ „Эркен Кагаров“ (ру). бритишдесигн.ру. 2021-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-апрел.
  7. ↑ Юлий Штольц. „Эркен Кагаров — российский дизайнер, арт-директор студии“ (ру). «Дизайн Россия» (2019-йил 27-май). 2021-йил 18-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-март.
  8. ↑ Елена Степанова. „Дизайн городской среды стал темой лекции Эркена Кагарова в Братске“ (ру). ТК «Город». 2021-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-апрел.
  9. ↑ „ИНСТИТУТ БИЗНЕСА И ДИЗАЙНА“. Қаралди: 2023-йил 30-ноябр.[сайт ишламайди]