Erkin Baydarov
Эркин Уланович Байдаров (1968-йил 1-август, Тошкент) – қозоқ шарқшунос олими, файласуфи, халқаро муносабатлар ва маданиятлар ва сивилизациялараро ўзаро алоқалар соҳасидаги мутахассис. Фалсафа фанлари доктори, фалсафа фанлари номзоди, профессор[1].
| Эркин Байдаров | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1-август 1968-йил |
| Фуқаролиги |
|
Биографояси
Эркин Уланович 1968-йил 1-августда Тошкент шаҳрида (Ўзбекистон Республикаси) таваллуд топган. Келиб чиқиши Дулат қабиласининг Шимир уруғидан.
1995-йилда Тошкент Давлат университети тарих факултетининг кечки бўлимини тамомлаган.
Илмий-педагогик фаолиятини 1996-йилда Тошкент шаҳридаги кечки мактаблардан бирида ижтимоий фанлар ўқитувчиси сифатида бошлаган.
Эркин 1999-йилдан 2005-йилгача Тошкент давлат авиация институтида ўқитувчи, катта ўқитувчи лавозимларида фаолият олиб борган.
2004–2005-йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети „Фалсафа“ кафедрасида (факултетлараро) катта ўқитувчи бўлиб ишлаган.
Байдаров 2003-йилдан 2005-йилгача Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси И. Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти аспирантурасида таҳсил олган.
Байдаров 2005–2007-йилларда Олмаота технологик университети катта ўқитувчи бўлиб ишлаган.
2007–2014-йилларда Евроосиё инновацион иқтисодиёт ва бошқарув академияси (ЭИнАЭУ) катта ўқитувчиси, доценти, ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси мудири бўлган[2].
2014–2016-йилларда Сулаймон Демирел номидаги университет катта ўқитувчиси (Каскелен, Олмаота вилояти).
Эркин 2014–2022-йилларда (танаффуслар билан) Ал-Фаробий ноидаги Қозоғистон Миллий университети шарқшунослик факултети ҳамда 2019–2023-йилларда (танаффуслар билан) Абилайхон номидаги Қозоғистон Жаҳон муносабатлари ва жаҳон тиллари университети Шарқшунослик факултети ва халқаро муносабатлар факултети доценти бўлган.
Эркин Байдаров ўқитувчилик фаолияти давомида кўплаб илмий ишлар қилган[3].
2008–2013-йилларда катта илмий ходим, етакчи илмий ходим, маркетинг ва халқаро алоқалар бўйича илмий котиб, фан бўйича илмий котиб ва бошқа лавозимларда фаолият юритган. 2011-йил июлдан сентябргача Фалсафа, сиёсацҳунослик ва диншунослик институтида директор бўлиб ишлаган.
Уланович 2015–2017-йилларда А. Ясавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети қошидаги Евроосиё тадқиқот институти (ЭРИ) катта илмий ходим бўлган (Туркистон).
2013–йилдан ҳозиргача Р. Б. Сулейменов номидаги Шарқшунослик институтида етакчи илмий ходим бўлиб ишлаб келмоқда.
Манбалар
- ↑ „Еркин Байдаров“. Қаралди: 2023-йил 25-ноябр.
- ↑ „Байдаров Еркин Уланович“. Қаралди: 2023-йил 25-ноябр.
- ↑ „Байдаров Еркин Уланович“. Қаралди: 2023-йил 25-ноябр.