Erkin Berdiyev
Эркин Турдалиевич Бердиев (1959-йил 24-ноябр, Пискент шаҳри, Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР) – ўзбекистонлик олим, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори (2018), профессор (2019).
| Эркин Турдалиевич Бердиев | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1959-йил 24-ноябр Пискент, Пискент тумани, Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Соҳаси | қишлоқ хўжалиги |
| Таълими | Тошкент қишлоқ хўжалиги институти |
| Илмий даражаси | қишлоқ хўжалиги фанлари доктори (ДСc) |
| Илмий унвони | профессор |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Эркин Бердиев 1959-йил 24-ноябр Тошкент вилоятининг Пискент шаҳрида туғилган[1]. 1982-йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтининг (ҳозирги Тошкент аграр университети) ўрмон хўжалиги факултетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини „Узгипрозем“ ер тузиш лойиҳа институтида муҳандис-агро-ўрмон мелиоратор вазифасидан бошлаган. 1992—1997-йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация комиссиясида қишлоқ хўжалиги ва ветеринария фанлари бўйича бош мутахассис, 2006—2015-йилларда Тошкент давлат аграр университети „Ўрмончилик ва экология“ кафедраси доценти, 2015—2020-йилларда университетнинг „Манзарали боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш“ кафедраси мудири вазифасида фаолият кўрсатган. 2020-йилдан Тошкент давлат аграр университетининг „Ўрмончилик ва ландшафт дизайни“ кафедраси профессори[1].
Илмий фаолияти
Эркин Бердиев 1983—1986-йилларда Ўрта Осиё ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институтининг аспирантурасида ўқиган. 1993-йилда русча: „Агротехника выращивания посадочного материала шиповника Федченко и барбариса продолговатого в лесных питомниках“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган ва қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди илмий даражасини олган. 2018-йилда „Наъматак (Роса) ва чакандани (Ҳиппопҳаэ) кўпайтириш технологияси“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилиб, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори (ДСc) илмий даражасини олган. Турон Фанлар академияси академиги (2016). 2019-йилда профессор илмий унвони берилган. 250 га яқин илмий ишлар, жумладан, 7 та дарслик, 20 та ўқув қўлланма, 10 та монография, 15 та услубий қўлланма, 180 га яқин илмий мақолалар муаллифи[1].
Мукофотлари
- „Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси“ кўкрак нишони (2021)[1].